«Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Тошкент шаҳри аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
а) «ACWA Power Company (Saudi Listed Joint Stock Company)» (Саудия Арабистони) компанияси томонидан (кейинги ўринларда — Инвестор) «Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «ACWA Power Riverside Solar» хорижий корхонаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 19 апрелда инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
(1-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммаларига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 677 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2023 йил 19 апрелда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 30 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг унинг иш режимини Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» ДУКнинг диспетчерлик бошқаруви билан мувофиқлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин;
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
3. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясининг сотиб олиниши ва электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
5. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ҳамда улар билан шартномалар тузишга;
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, ушбу банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари]
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.08.00 Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
8. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
9. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган фотоэлектр станцияси, электр энергиясини сақлаш тизими ҳамда фотоэлектр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкаларини Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги «Ўзсувтаъминот» АЖга тегишли сув иншоотларининг фойдаланилмаётган ер участкаларидан ажратиш таклифига розилик берилсин. Бунда:
а) Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Ходжаев):
ўн кун муддатда мазкур бандда назарда тутилган ер участкаларининг сув иншоотлари ҳамда Инвестиция лойиҳаси учун зарур бўлган қисмларга бўлинишини;
икки ҳафта муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкалари туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишини;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05 га қаранг)]
бир ой муддатда захирага қайтарилган ер участкалари Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.06 Сервитутлар (шунингдек, 11.03.08.07га қаранг)]
бир ой муддатда Энергетика вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ ўртасида ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишув тузилишини таъминласин;
б) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ажратилган ер участкаси:
фотоэлектр станцияси ва электр энергиясини сақлаш тизимни қуриш Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;
хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ижарага берилишини таъминласин;
в) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.16.00 Ердан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.11.02.00га қаранг)]
Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
10. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Ташқи ишлар вазирлиги — Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини);
Ички ишлар вазирлиги — Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.
12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.