Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-йу-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18-апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 3-иловаси 3-банди «в» кичик бандининг
тўртинчи ва
еттинчи хатбошиларидаги «Табиат ресурслари вазирлиги» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.