Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодексига асосан буюраман:
1. ҚМҚ 2.01.05-2019 «Табиий ва сунъий ёритиш» қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 4.27-бандида:
биринчи хатбоши «Уч қаватдан юқори бўлган турар жой бинолари» деган сўзлардан кейин «ҳамда барча турдаги жамоат биноларининг (маданий, савдо-кўнгилочар ва спорт иншоотларининг фақат маъмурий хўжалик зоналари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «тавсия этилади» деган сўзлар «керак» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.