Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида устуворликларни рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига юкланган вазифаларни самарали бажариш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат харажатларини қисқартириш ҳамда Ахборот-комуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг:
Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уйдаги бинолар комплексини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги балансидан компанияни жойлаштириш учун «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси балансига бериш;
Тошкент шаҳри, А. Навоий кўчаси, 28а-уйдаги маъмурий бинони «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси балансидан Агентлик аппаратини, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини ва Радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясини жойлаштириш учун Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги балансига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси юқорида кўрсатилган биноларни белгиланган тартибда қабул қилсинлар ва топширсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг
12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.