Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли органлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш, миллий ва халқаро қимматли қоғозлар бозорларида қимматли қоғозлар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишда улар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишнинг ягона стандартлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг унинг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (International Organization of Securities Commissions (IOSCO)га аъзо бўлиб кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотида Ўзбекистон Республикасидан ваколатли вакил этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бир ой муддатда зарур ҳужжатларни тайёрласин ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига кириши тартиботини белгиланган тартибда бажарсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги миллий валютадаги маблағларнинг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти томонидан белгиланадиган аъзолик бадалларини ҳамда Комиссия томонидан ўтказиладиган тадбирларда Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг бўлиши ва қатнашиши билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун ажратилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.