Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарори (рўйхат рақами 3121, 2019 йил 15 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 10/19/3121/2483-сон) билан тасдиқланган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг
4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.