Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг
5-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сон буйруғи (рўйхат рақами 3026, 2018 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 10/18/3026/1408-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
2 ва
3-иловалари матнидаги «шаҳар-туман маъмурий ишлар бўйича судининг» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.