1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида
Сўнгги йилларда юртимизда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш орқали бозор механизмларини жорий этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.
Жумладан, ёқилғи-энергия таъминоти тизимида вертикал бошқарув ва қатъий идоравий назоратнинг сусайиб кетганлиги энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқаришдан бошлаб истеъмолчига етказиб берилгунга қадар бўлган жараёнларни назорат қилишда замонавий ахборот-коммуникация воситалари тўлиқ татбиқ этилмаганлиги инсон омилининг юқори даражада сақланиб қолишига олиб келмоқда.
Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи корхоналар ва назорат идоралари ўртасида тизимли ахборот алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги, уларнинг ахборот ресурслари ўзаро интеграция қилинмаганлиги ёқилғи-энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш имконини бермаяпти.
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлик учун рағбатлантириш тизимининг йўқлиги ушбу йўналишда жамоатчилик назорати етарлича олиб борилмаслигига сабаб бўлмоқда.
Фойдаланилган ёқилғи-энергетика ресурслари учун қатъий тўлов интизомининг йўлга қўйилмаганлиги, ундирувнинг замонавий усуллари жорий этилмаганлиги соҳада қарздорликнинг ошишига, бу эса таъминот корхоналари томонидан тармоқ ва қурилмаларнинг ўз вақтида модернизация қилинмаслигига олиб келмоқда.
Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика соҳасида тўпланиб қолган тизимли муаммолар мамлакатимизда аномал совуқ даврида табиий газ ва электр энергияси тақчиллиги юзага келишига, оқибатда аҳолининг жиддий ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг янги механизмларини жорий этиш, соҳада рақамлаштиришни янада кенг қўллаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
1. Қуйидагилар ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш, бу борада давлат назоратини кучайтириш орқали қонун талабларини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш;
ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш (қазиб олиш), узатиш (ташиш), сақлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларни миқдор жиҳатидан сақлаш жараёнига «рақамли энергоназорат» тизимини тўлиқ жорий этиш;
ёқилғи-энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг, дастурлар ҳамда лойиҳаларда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
2. Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг янги тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда:
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби 1-иловага мувофиқ таркибда;
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда;
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штаблари 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда тасдиқлансин.
Қуйидагилар Республика штаби (Ш.А. Аминов), ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чораларини кўриш;
ёқилғи-энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг, дастурлар ҳамда лойиҳаларда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини мунтазам назорат қилиш;
штаблар фаолияти натижаларини мунтазам равишда танқидий муҳокама қилиб бориш ва уларнинг ишини такомиллаштириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
истеъмол қилинган ёқилғи-энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш юзасидан кунлик назорат ўрнатиш;
ёқилғи-энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан уйғунлигини, улардаги коррупциявий омилларни мунтазам равишда таҳлил қилиш асосида ушбу соҳани «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
3. Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини янада кучайтириш, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
4. Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Белгилансинки, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
қонун бузилиши ҳолати содир этилаётганлиги ёки фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилаётганлиги аниқланганда, прокуратура органлари томонидан давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига қонун бузилишини зудлик билан бартараф этиш тўғрисида талабнома киритилади;.
кузатувлар, сўровлар ўтказиш, прокурор назорати объектини кўздан кечириш, статистик ахборотларни ва бошқа маълумотларни ўзаро таққослаш орқали қонунлар ижросини тизимли равишда ўрганиш орқали прокурор мониторинги амалга оширилади;
муайян соҳада (тармоқда) қонунийликни таъминлаш ва жиноятчилик ҳолати ҳақидаги статистик ва бошқа ахборотлар, давлат органлари ва назорат қилувчи идораларнинг маълумотларини ўрганиш орқали ахборот-таҳлил фаолияти олиб борилади.
Бош прокуратура уч ой муддатда ушбу банд асосида Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда киритсин.
Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. Бунда ушбу текширувларга масъул бўлган ходимлар тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини текширув якунига етиши билан тўлдириши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2025 й., 06/25/20/0122-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
7. Бош прокуратура 2023 йил 1 сентябрга қадар қонунлар, шу жумладан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати тадбирлари ҳамда уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларининг ягона базаси юритиладиган «Прокурор назорати» ахборот тизимини жорий этсин.
8. Энергетика вазирлиги:
2023 йил 1 сентябрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган Интернетдаги махсус ахборот тизимини яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимининг жорий қилинишини таъминласин;
2023 йил 1 ноябрга қадар ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантиришнинг узоқ йилларга мўлжалланган концепциясини ва ёқилғи-энергетика тармоғини рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ҳар олти ойда электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик бўйича аниқланган ҳолатлар, кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка эълон қилиш ҳамда ўз расмий веб-сайтида жойлаштириб борилишини таъминласин.
9. Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ва Рақамли технологиялар вазирлигининг Ўзэнергоинспекция фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Энергоназорат» платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версиясини 2024 йил 1 мартга қадар тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябрга қадар тўлиқ версиясини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
«Энергоназорат» платформасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар назарда тутилсин:
энергия ресурслари истеъмолини масофавий назорат қилиш жараёнини рақамлаштириш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг миқдор жиҳатидан сақланиши устидан мониторингни юритиш;
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган ҳамда тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ёқилғи-энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни аниқлаш;
ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолчиларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини назорат қилиш.
10. Мажбурий ижро бюроси (М.Э. Эгамбердиев) истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида тизимдаги ҳар бир ходимининг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин.
11. Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти электр, газ узатиш ва тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш чораларини кучайтирсин.
12. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзэнергоинспекция билан ҳамкорликда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳамда энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида ажратилган бюджет тизими бюджетлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларининг мақсадли сарфланишини ўрганиб борсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар ёқилғи-энергетика соҳасини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
15. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
16. Мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев ва унинг ўринбосари Ш.А. Аминов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
М. Эгамбердиев
—
Мажбурий ижро бюроси директори
Лавозими бўйича
—
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Ўзэнергоинспекция бошлиғи
А. Аскаров
—
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси
М. Ходжаев
—
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси
Д. Исакулов
—
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси
Лавозими бўйича
—
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси
Лавозими бўйича
—
«UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси
А. Сангинов
—
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси
Б. Жураев
—
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси
Б. Сидиқов
—
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси
Лавозим бўйича
—
«Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари
Изоҳ: Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабларнинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, Ҳудудий штаб раҳбари
Лавозими бўйича
—
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари
Лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари
Лавозими бўйича
—
«Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини янада кучайтириш, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жазо муқаррарлигини таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика, ҳудудий, туман (шаҳар) штабларининг вазифалари, уларни амалга ошириш тартиб-таомиллари ва штаб аъзоларининг жавобгарлигини белгилаш.
Идоравий ҳужжат
2023 йил июнь
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Электр энергиясининг диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA), шунингдек, ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчига етказиб беришгача бўлган барча жараёнларга электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини (ENНOAT, GNНOAT) тўлиқ жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий ҳужжат
2023 йил июль
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
(Б. Эшмуратов),
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
(У. Мустафоев),
«Ўзтрансгаз» АЖ
(А. Исоқжонов),
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ
(Б. Жураев),
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
(Д. Исақулов),
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
(Б. Сидиқов),
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ
(А. Сангинов)
3.
«Прокурор назорати» ахборот тизимининг тўлиқ версиясини ишга тушириш.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил сентябрь
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)
4.
Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:
прокуратура органларига қонун бузилишини зудлик билан бартараф этиш тўғрисидаги талабнома киритиш ваколатини бериш;
прокуратура органлари фаолиятига прокурор мониторинги ўтказиш, ахборот-таҳлил фаолиятини юритиш, назорат қилувчи органларнинг қонун бузилиши тўғрисидаги материалларини кўриб чиқишдан иборат янги назорат шаклларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси
2023 йил сентябрь
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
5.
«Энергоназорат» платформасини жорий этиш бўйича концепция ва техник топшириқномани ишлаб чиқиш.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил сентябрь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
6.
«Энергоназорат» платформасини ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил ноябрь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
7.
«Энергоназорат» платформаси ҳамда уни мобиль иловасининг синов версиясини тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида ишга тушириш.
Ташкилий тадбирлар
2024 йил март
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
8.
«Энергоназорат» платформасига «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «UzGazTrade» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва бошқа ёқилғи-энергия ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2024 йил июль
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
9.
«Энергоназорат» платформасидан фойдаланиш регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2024 йил август
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
10.
Синов натижаларига кўра «Энергоназорат» платформаси ва унинг мобиль иловасидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда республиканинг бутун ҳудудида реал вақт режимида ишлашини таъминлаш.
Ташкилий тадбирлар
2025 йил апрель
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
11.
Ёқилғи-энергия ресурслари ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилиш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида очиқ маълумотлар порталида қуйидаги маълумотларни жойлаштириш ва янгилаб боришни назарда тутувчи ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш:
ишлаб чиқариладиган электр энергияси тўғрисидаги маълумотлар;
нефт, табиий газ, суюлтирилган газ, газ конденсати.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил июнь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
(Б. Эшмуратов),
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
(У. Мустафоев),
«Ўзтрансгаз» АЖ
(А. Исоқжонов),
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ
(Б. Жураев),
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
(Д. Исақулов),
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
(Б. Сидиқов),
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ
(А. Сангинов)
12.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими, Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими, замонавий биллинг тизимлари ва ёқилғи-энергетика соҳасидаги бошқа ахборот тизимларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот тизимларига интеграция қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил сентябрь
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов)
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
(Б. Эшмуратов),
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
(У. Мустафоев),
«Ўзтрансгаз» АЖ
(А. Исоқжонов),
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ
(Б. Жураев),
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
(Д. Исақулов),
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
(Б. Сидиқов),
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ
(А. Сангинов)
13.
Истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва қарздорликни ундиришни такомиллаштириш мақсадида истеъмол қилинган энергия ресурслари учун мажбурий тўловларни ундириш ҳақида ижро ҳужжатини бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган ёки мансабдор шахсга берилгунига қадар истеъмолчининг энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни мажбурий тартибда илова қилишга доир талабни истеъмолчи жисмоний шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этиш, шунингдек, мазкур ҳужжатнинг мажбурий ижро органларига тақдим этиладиган ижро ҳужжатларига ҳам илова қилиниши лозимлигини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.
Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси
2023 йил июль
Бош прокуратура
(Ш .Аминов),
Олий суд
(Б. Исламов),
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов)
14.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш механизмини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил июнь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
15.
Ёқилғи-энергетика соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда соҳани «коррупциясиз соҳа»га айлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил сентябрь
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
(А. Бурханов),
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
16.
Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган интернетдаги махсус ахборот тизимини яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимини жорий қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил сентябрь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
17.
Ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
Таҳлилий маълумот
2023 йил июнь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Кудратов),
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
18.
Ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантиришнинг узоқ йилларга мўлжалланган концепциясини ва ёқилғи-энергетика тармоғини рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил октябрь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Кудратов),
Бош прокуратура
(Ш. Аминов),
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
(У. Мустафоев),
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
(Б. Эшмуратов)
19.
Ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантиришнинг узоқ йилларга мўлжалланган концепцияси ва чора-тадбирлар дастурига халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2023 йил ноябрь
Энергетика вазирлиги
(Ж. Мирзамаҳмудов),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Кудратов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 сентябрдаги ПФ-139-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-5019-сон Фармонида:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Бош прокурор
Бош прокурор ёрдамчиси
Бош прокурор биринчи ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармаси
10
Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси
12
Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
10
Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
14
Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
20
Қуролли Кучлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
12
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўлими
3
Кадрлар бошқармаси
10
Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
6
Навбатчи қисм
3
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
6
Табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Шахсий хавфсизлик бошқармаси
9
Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими
4
Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
16
Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
10
Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
8
Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси
14
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси
16
Ахборот-таҳлил бўлими
3
Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
6
Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
18
Биринчи бўлим
2
Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси
10
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси
12
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
4
Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
6
Халқаро-ҳуқуқий бошқарма
12
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси
8
Мажбурий ижро бюроси
Ишлар бошқармаси
11
«Ҳуқуқ» газетаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Уюшган жиноятчилик
ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси
10
Ер ресурслари талон-торож
қилинишининг олдини олиш бошқармаси
8
Жами прокурор-тергов ходимлари — 316 штат бирлиги».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармони 2-иловасининг 17-позицияси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-43-сон қарорининг 5-банди «а» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «бўлимини» сўзи «бошқармасини» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-146-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисида «20» рақами ва «бошқармаси» сўзи тегишинча «18» рақами ва «бўлими» сўзи билан алмаштирилсин.