Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 4 апрелдаги 44-н-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-182) тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2576, 2014 йил 18 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16 сон, 188-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқ
муқаддимасидаги «2000 йил 5 июлдаги 256-сон» деган сўзлар «2019 йил 25 январдаги 59-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Қоидалар фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш тартибини белгилайди.»;
б)
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Дастлабки сертификациядан ўтиш учун инструкторликка номзод ёки такрорий сертификациядан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструктор аризани комиссияга тақдим этади.»;
д)
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Сертификация имтиҳонларидан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонлари ўтказиладиган жойга ўз вақтида паспорти ёки идентификация ID-картаси билан етиб келиши шарт.»;
э)
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Сертификация имтиҳонларига паспортсиз ёки идентификация ID-картасиз келган, шунингдек кечикиб келган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларига келмаган ҳисобланади ва навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар рўйхатига киритилади.».