ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоат болалар жамғармасини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон банклари ассоциациясининг Тошкент шаҳри, Х. Орипов кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган бинони Ўзбекистон банклар ассоциацияси балансидан «Sen yolgiz emassan» Республика жамоат болалар жамғармаси балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин — болалар жамғармаси бошқаруви таркибини жойлаштириш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 9 ноябрдаги «Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 427-сон қарори 4-бандининг
иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимовга юклатилсин.