toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3381-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 13 августдаги 270-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3381, 2022 йил 24 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2022 й., 10/22/3381/0768-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 май,
277-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
2023 йил 24 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2023 йил 2 май
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 10/23/3381-1/0262-сон)