Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3430]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
1. Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 апрель,
10-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2023 йил 13 апрель
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 14 апрель
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2023 йил 14 апрель
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 10-сон буйруғига ИЛОВА
Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасига дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш ҳамда уларнинг тоифасини ўзгартириш учун мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъекти, юридик шахс (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 20 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3627, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон)
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 20 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3627, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон)
генотоксиклик — инсон ҳужайраларидаги ирсий материалга зарарли таъсир қилиш хусусияти;
канцерогенлик — ўсма касалликларини ривожланишини келтириб чиқариш хусусиятига эга бўлган моддаларнинг таъсири;
кумулятив хусусият — дори воситаси қайта қабул қилинганида (қўлланилганида) инсон организмда моддаларнинг тўпланиши;
оригинал дори воситаси — янги фаол моддага эга бўлган, сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқловчи клиник олди ва клиник тадқиқотлар натижалари асосида биринчи марта рўйхатдан ўтказилган дори воситаси;
репродуктив токсиклик — антенатал ва постнатал ривожланиш даврида эмбриотоксик ва фетотоксик ҳамда организмнинг генератив фаолиятига таъсири;
рецепт билан бериладиган дори воситалари — истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ шаклдаги рецепт (электрон рецепт) тақдим этилгандан кейингина реализация қилинадиган дори воситалари;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 4 декабрдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3430-1/1131-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 декабрь)
рецептсиз бериладиган дори воситалари — фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис (дорихона ходими) томонидан истеъмолчиларга рецептсиз реализация қилинадиган дори воситалари.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
2. Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
2-боб. Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш
3. Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш жараёнида амалга оширилади.
Бунда, ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни кўриб чиқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 22 октябрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-2, 12.11.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3430-2/1125-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 14 февраль)
4. Ваколатли орган томонидан қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 337-сон «Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган республикада муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхатига кирмайдиган дори воситалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 359-сон «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатларига кирмайдиган дори воситалари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида мавжуд бўлган моддаларни таркибида сақламаган дори воситалари;
руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқармайдиган дори воситалари;
тиббий ходимнинг доимий кузатувисиз қўлланилганда инсон организмига бевосита ёки билвосита хавф туғдирмайдиган, шунингдек репродуктив токсиклик, генотоксиклик ва канцерогенлик хусусиятларига эга бўлмаган дори воситалари;
узоқ муддат қўлланилганида кумулятив хусусиятларга эга бўлмаган дори воситалари;
таркибида фармакологик таъсир ёки ножўя реакциялар сабабли қўшимча тадқиқотлар ўтказишни талаб қиладиган фаол моддаларни сақламайдиган дори воситалари;
дори шакли, қўллаш усуллари, бир марталик ва суткалик дозаси, концентрасияси, қадоқ ҳажми ва қўллаш давомийлиги тиббий назоратсиз хавфсиз фойдаланиш имконини берадиган, парентерал ёки даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга мўлжалланмаган дори воситалари;
истеъмолчи томонидан белгилари осон аниқланадиган енгил касалликлар ёки симптомларни қисқа муддат давомида мустақил даволаш учун қўллаш мумкин бўлган дори воситалари;
нотўғри қўллаш, дозани ошириш, узоқ қабул қилиш ёки тиббий кўрсатмадан ташқари ишлатиш эҳтимоли паст ва бундай қўллаш жиддий хавф туғдирмайдиган дори воситалари;
тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномада мустақил ва хавфсиз қўллаш учун зарур маълумотлар аниқ, тўлиқ ва истеъмолчи учун тушунарли кўрсатилган дори воситалари;
фармакологик назорат ва постмаркетинг назорати натижаларига кўра дори воситасини тиббий назоратсиз қўллашда жиддий хавф туғдирадиган ножўя реакциялар, суиистеъмол қилиш ҳолатлари ёки фойда-хавф нисбатининг салбий ўзгариши аниқланмаган дори воситалари;
дори воситасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатига киритилган тартибга солувчи органлар (WHO Listed Authorities) ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал таққослаш воситаси (Global Benchmarking Tool) бўйича 4-даражали даражали етукликка эга бўлган тартибга солувчи органлар томонидан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 22 октябрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-2, 12.11.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3430-2/1125-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 14 февраль. 4-банднинг иккинчи хатбошиси 2027 йил 13 январдан кучга киради)
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган дори воситалари тоифасига кирмайдиган қолган барча дори воситалари рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади.
6. Ҳар бири алоҳида рецептсиз бериладиган дори воситаси бўлган иккита ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддалар мажмуасидан таркиб топган дори воситалари мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мезонларга ҳамда қуйидаги шартларга мувофиқ бўлганда рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилиши мумкин:
агар ҳар бир фаол модда дори воситасининг кўрсатилган терапевтик таъсирига ўз ҳиссасини қўшса;
фаол моддалар комбинациясининг фойда-хавф нисбати ижобий бўлса;
дори воситаси қўлланилиши мўлжалланган беморлар гуруҳи учун фаол моддаларни биргаликда қўллаш тегишли клиник ва илмий маълумотлар билан асосланган бўлса;
дори воситасининг ўзаро таъсири, дозани ошириб юбориш, нотўғри қўллаш ва суиистеъмол қилиш хавфлари пастлиги клиник жиҳатдан исботланган бўлса.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 22 октябрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-2, 12.11.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3430-2/1125-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 14 февраль)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
7. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрида кўрсатилади. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
3-боб. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш
8. Рецепт билан бериладиган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартирилиши мумкин. Бунда, дори воситаларининг фойдали хусусиятлари ва ножўя таъсирлари қайта баҳоланиши лозим.
9. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартиришда ариза берувчи томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш юзасидан электрон ёки ёзма шаклдаги ариза;
дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
дори воситасининг хавфсизлиги бўйича маълумотлар (клиник тадқиқот ҳисоботлари ва даврий янгиланиб борувчи ҳисобот);
дори воситасининг қисқача тавсифи.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
10. Ариза берувчининг дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш бўйича мурожаати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 22 октябрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-2, 12.11.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3430-2/1125-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 14 февраль)
Бунда, ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
11. Ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида дори воситаларини бериш тартиби акс эттирилган ҳужжатларга (тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома. ўрамнинг рангли макети ва дори воситасининг меъёрий ҳужжатига) тегишли ўзгартириш киритилади ҳамда ушбу ҳужжатлар ариза берувчига тақдим этилади.
12. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мезонларга, иккита ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддалар мажмуасидан таркиб топган дори воситалари бўйича эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, дори воситасини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 22 октябрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-2, 12.11.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3430-2/1125-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 14 февраль)
Дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
13. Ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилганида ариза берувчи беш иш куни ичида электрон ва ёзма шаклда хабардор қилинади.
14. Дори воситасини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганда ёки дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига оид янги маълумотлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Дори воситасининг хавфсизлиги ёки самарадорлигига оид янги маълумотлар аниқланганда, фармаконазорат ва постмаркетинг назорати натижаларига кўра ёхуд қонунчиликдаги ўзгаришлар муносабати билан ваколатли орган ўз ташаббусига кўра дори воситасининг рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган тоифасини мазкур Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунига асосан қайта кўриб чиқиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 22 октябрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-2, 12.11.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2026 й., 10/26/3430-2/1125-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 14 февраль)
4-боб. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.08.00.00 Маъмурий суд иш юритуви]
15. Ариза берувчи ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
16. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси.