Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодексига мувофиқ буюраман:
1. ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» қурилиш меъёрлари ва
қоидалари 3.10-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иситиш учун иссиқлик энергиясини оқилона сарфлаш мақсадида хонага бериладиган иссиқликни объектли ёки индивидуал мувофиқлаштиришини қўллаш лозим. Умумий иссиқлик тизимини объектли мувофиқлаштиришда ташқи ҳарорат датчиги бўйича автоматлаштириш лозим. Иситиш жиҳозларининг иссиқлик унумдорлигини индивидуал мувофиқлаштириш 3.55-бандга биноан иссиқликни мувофиқлаштирувчи клапанлар ўрнатиш орқали ички ҳаво ҳарорати бўйича автоматлаштириш билан амалга ошириш лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.