Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-444-сон «Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларининг 179-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Республикада қуриб битказиладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш лозим. Бунда, мазкур инфратузилма объектлари автотураргоҳларидаги машина жойларининг камида 5 фоизи (лекин битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) электромобиллар ва гибрид автомобилларни қувватлантириш учун ажратилиши керак.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 январдан кучга киради.