toggle_night_mode
Ҳужжат 14.04.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-108-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) директорига, заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Институт ва Олий мактабнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилансинки:
Институт давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Олий мактаб бизнесни бошқариш (MBA), кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Институт Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг, Олий мактаб Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. Автотранспорт воситаларини сақлаш учун қуйидаги лимитлар ажратилсин:
Институт учун 3 та хизмат автотранспорт, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаси;
Олий мактаб учун 4 та хизмат автотранспорт, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган ва 2 та навбатчи автотранспорт воситаси.
4. Институт Тошкент шаҳри, Хадра кўчаси, 33А-уй манзилидаги ва Олий мактаб Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 25-уй манзилидаги биноларга жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 апрель,
153-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 апрелдаги 153-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг
ТУЗИЛМАСИ

Васийлик кенгаши

 

Директор

Илмий кенгаш

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Илмий котиб

Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими

2

Саноат тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш лойиҳаси

4

Макроиқтисодий сиёсат ва таҳлил лойиҳаси

5

Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси

4

Илмий-тадқиқот фаолияти ва докторантура бўлими

2

Молия-иқтисод бўлими

3

Бозор конъюктураси ва экспортни рағбатлантириш лойиҳаси

3

Камбағаллик, ижтимоий табақалашув ва хавф-хатарларни аниқлаш лойиҳаси

4

Халқаро алоқалар бўлими

2

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2

Тоғ-кончилик ва энергетика соҳасини ривожлантириш лойиҳаси

3

Ахборот коммуникация технологиялари бўлими

4

Хўжалик ишлар бўлими

3

Ҳудудлар ривожланишини стратегик режалаштириш лойиҳаси

5

Хизматларни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш лойиҳаси

4

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаси

3

Таҳририй нашриёт бўлими

5

Матбуот хизмати

2

Тадбиркорлик фаолияти ва аҳоли турмуш даражасини сўровномалар орқали баҳолаш лойиҳаси («Call-марказ»)

6

Инвестиция сиёсатини шакллантириш лойиҳаси

3

Ҳудудлар урбанизациясини ривожлантириш лойиҳаси

3

Бош юрисконсульт

1

Яшил ва рақамли иқтисодиётни таҳлил қилиш лойиҳаси

3

Нархлар мониторинги лойиҳаси

4

Инфляцион хатарларни таҳлил қилиш лойиҳаси

4

Бизнес муҳитни яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаси

3

Ер ислоҳотлари маркази

9

 

Ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳаси

5

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш лойиҳаси

3

Бошқарув ходимлари умумий чекланган сони — 101 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 апрелдаги 153-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг
ТУЗИЛМАСИ

Васийлик кенгаши

 

Директор

Илмий кенгаш

Докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича кенгаш

Директор ёрдамчиси

1

Директорнинг инновациялар ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари

Директорнинг ўқув-таълим масалалари бўйича ўринбосари

Директорнинг ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Директорнинг молиявий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари

Директор маслаҳатчиси

1

Йиғма ахборот-таҳлил ва стратегик ривожлантириш бўлими

3

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва тадқиқотлар бўлими

3

Магистратура бўлими

4

Бизнесни бошқариш (MBA) кафедраси

15

Ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ишлаш бўлими

3

Молиявий-иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

3

Аджу университети билан қўшма дастур бўйича лойиҳа офиси

1

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими

2

Рақамли иқтисодиёт кафедраси

5

Маркетинг бўлими

4

Малака ошириш курсларини ташкил этиш ва сертификациялаш бўлими

2

Ҳоким ёрдамчиларини малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнларини ташкил этиш бўлими

4

Инглиз тили ва таълим технологияси кафедраси

5

Хўжалик ва таъминот бўлими

2

Ўқув-услубий бўлими

4

Халқаро алоқалар бўлими

5

«Яшил иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш» Лойиҳа офиси

7

Ахборот-ресурс маркази

2

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

4

Ҳудудий филиаллар

Бизнес инкубатор ва стартап лойиҳалар билан ишлаш маркази

6

Ижро назорати ва девонхона бўлими

2

 

Бош юрисконсульт

1

Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис

1

 

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3

Ходимлар умумий чекланган сони — 162, шундан марказий аппарат — 97 та (жумладан, профессор-ўқитувчилар таркиби — 25 нафар) ва ҳудудий филиаллар — 65 та.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2023 й., 09/23/153/0113-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)