1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1992 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН НАФАҚАЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистонга ташқаридан олиб келинадиган ёқилғи-энергетика ресурслари қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида олдини олиш чораларини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат нафақаларининг миқдори ойига 2000 сўм қилиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.09.00 Айрим тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти]
2. Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари ва ногиронларига энг оз миқдори 2500 сўм бўлишидан келиб чиқиб, нафақалар миқдори белгилансин. Улуғ Ватан уруши III гуруҳ ногиронлари нафақаларининг миқдори энг оз иш ҳақи даражасига етказилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
3. Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги белгиланган энг оз миқдорга асосланиб, фуқаролар иш стажининг оз-кўплигига ва хизматларига қараб, меҳнат нафақаларини табақалаштирилган миқдорларда қайтадан ҳисоблаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
4. Бюджет ҳисобидаги муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи 1,6 баравар оширилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.07 Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақалар]
5. Болали оилаларга мадад бериш мақсадида болалар учун ҳозирги вақтда амалда бўлган ижтимоий нафақалар ўрта ҳисобда 1,5 баравар оширилсин. Белгилаб қўйилсинки, жами даромади оиланинг ҳар бир аъзосига ҳисоблаганда энг оз ойлик иш ҳақидан ошмайдиган болали оилаларга нафақалар тўланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ойига 8 минг сўмгача бўлган иш ҳақидан олинадиган даромад солиғининг энг кам миқдори (12 фоиз) белгилансин. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида белгиланган тартибда ойига 8 минг сўмдан ошадиган иш ҳақидан табақалаштирилган тарзда солиқ олиш тўғрисидаги таклифларни киритсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси;
7. Олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари, техникумлар ҳамда кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,6 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
8. Биринчи марта никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга гилам буюмлар ва мебель сотишда имтиёзли тартиб сақлаб қолиниб, оилага бериладиган товон миқдори 5000 сўмгача кўпайтирилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
9. Республика маҳалла комитетлари раислари ва котибларининг мансаб маошлари 2 баравар оширилсин.
10. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва муассасалар иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар ушбу Фармонда белгиланган миқдорларда ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
11. Республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари ва хўжаликлари белгиланган энг оз миқдорга асосланиб, ишловчиларнинг маошини янада оширсинлар.
12. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки корхоналарга, ташкилотлар, муассасаларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 октябрь,
ПФ-479-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 12-сон, 451-модда)