2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКАНИНГ ЯНГИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлашни яхшилаш, шунингдек республиканинг барча минтақаларини улар билан яна ҳам тўлиқроқ ва бир текисда таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
1. 1992 йилнинг 15 мартидан қуйидаги янги олий ўқув юртлари очилсин:
Қорақалпоғистон Республикасида
Нукус давлат дорилфунуни қишлоқ хўжалик соҳаси факультетларининг негизида Тошкент давлат деҳқончилик дорилфунунининг Нукус бўлими.
Андижон вилоятида
Андижон давлат педагогика институти негизида Андижон давлат дорилфунуни.
Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунуни Андижон бўлимининг негизида Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти.
Ҳ. Олимжон номли Қарши давлат педагогика институти негизида Қарши давлат дорилфунуни.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши бўлимининг негизида Қарши деҳқончилик-иқтисодиёт институти.
Тошкент давлат техника дорилфунуни умумтехника факультетининг негизида мазкур дорилфунуннинг Қарши бўлими.
Навоий вилоятида
Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтининг бўлими негизида Навоий давлат педагогика институти.
Бухоро енгил ва озиқ-овқат саноати технолигияси институти бўлимининг негизида Тошкент давлат техника дорилфунунининг кон металлургия ва энергетика йўналишидаги Навоий бўлими.
Наманган вилоятида
Ниёзий номли Наманган давлат педагогика институти негизида Наманган давлат дорилфунуни.
F. Fулом номли Сирдарё давлат педагогика институти негизида Гулистон давлат дорилфунуни.
Сурхондарё вилоятида
Ойбек номли Термиз давлат педагогика институти негизида Термиз давлат дорилфунуни.
Тошкент автомобиль-йўл институтининг умумтехника факультети негизида мазкур институтнинг Термиз бўлими.
Тошкент электротехника алоқа институтининг факультети негизида мазкур институтнинг Термиз бўлими.
Фарғона вилоятида
Фарғона политехника институти умумтехника факультетининг негизида мазкур институтнинг Қўқон бўлими.
Тошкент давлат техника дорилфунунининг ўқув-илмий маркази негизида мазкур дорилфунуннинг асбобсозлик йўналишидаги Фарғона бўлими.
Хоразм вилоятида
В. И. Ленин номли Урганч давлат педагогика институти негизида Урганч давлат дорилфунуни.
Тугатиладиган Урганч педагогика билим юртининг моддий-техника негизидан фойдаланган ҳолда Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунининг Урганч бўлими.
Тугатиладиган Урганч ўрта тиббий ходимлар малакасини ошириш тиббиёт билим юртининг моддий-техника негизидан фойдаланган ҳолда 1 Тошкент давлат тиббиёт институтининг Урганч бўлими.
Самарқанд вилоятида
2. 1992 йилнинг 15 мартидан А. Навоий номли Самарқанд давлат дорилфунунини С. Айний номли тугатилаётган Самарқанд педагогика институти билан бирлаштириш тўғрисида Самарқанд вилояти ҳокимининг таклифи қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарорни 10 кун муддат ичида тайёрласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 февраль,
ПФ-356-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 206-модда)