1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.18.00 Меҳнат дафтарчалари ва ишлаганлик тўғрисида бошқа ҳужжатлар]
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у меҳнат дафтарчалари юритилишининг ягона тартибини белгилайди.
1.1. Меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (*) 5 кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан, муайян муддатга ёлланганларга (**), шунингдек, давлат ижтимоий суғурта қилиниши кўзланган тақдирда, штатлар жадвалидан ташқари ходимларга хам юритилади.
* бундан кейин сўзлар мазмунининг келишига қараб, «иш берувчи» ёки «корхона» деб юритилади.
1.2. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчаларини бериш, меҳнат стажини белгилаш. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар), бўлимлари томонидан берилади ва юритилади.
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини шундай ишларда бошлаган ходимларга меҳнат дафтарчалари жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
Меҳнат стажининг давомийлик муддати тўғрисидаги ёзув Пенсия жамғармасига тегишли ажратмаларнинг тўланганлиги ҳақида берилган ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур фаолият даврида банд бўлган шахсларнинг меҳнат дафтарчалари уларнинг эгалари бошқа ишга жойлашгунларига қадар (кўчиб кетиши, пенсия тайинланиши ва бошқа ҳолларда) Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида сақланади.
1.3. Иш берувчилар ҳар бир ходим учун меҳнат дафтарчалари очишлари, зарурат бўлганда иш даврини иш стажига киритиш учун ходимларнинг иш даври тўғрисида маълумотномалар беришлари шарт.
1.4. Пенсиялари муддатидан олдин тайинланган (эркаклар — 58 ёшга тўлган ва иш стажи 25 йил, аёллар — 53 ёшга тўлган ва иш стажи 20 йил бўлган) шахсларнинг меҳнат дафтарчалари умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлгунга қадар, ёки ишга киргунча маҳаллий меҳнат органларида сақланади.
1.5. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни;
паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса,
туғилганланлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойдан маълумотномани;
меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишли ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани
қонун ҳужжатларни мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахслар пагина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломни ёҳуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларини талаб қилиш тақиқланади.
2.1. Меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Реcпубликаси давлат тилларида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.
иш тўғрисида: ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш (жамоа шартномасида кўрсатилган асосларда ишлаб чиқариш зарурияти билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш бундан мустасно), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида.
Шунингдек, ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаганлик ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлари ҳақидаги ёзувлар ҳам киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
Меҳнат дафтарчаларига интизомий жазолар тўғрисидаги маълумотлар ёзилмайди.
2.2. Меҳнат дафтарчасига ишгa қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши каби барча турдаги ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва бу ёзув буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт.
Эслатма: Иш берувчининг буйруқлари китобининг саҳифалари, сон рақамлари қўйилган бўлиши ҳамда улар ип билан тикилиб, иш берувчи раҳбар имзоси ва сургучли муҳр билан мустаҳкамланган бўлиши шарт (Зарур ҳолларда буйруқнинг нусхаси кўчирма тарзда берилади).
Меҳнат дафтарчасидаги саналар араб рақамларида, ой ва кунлар икки хонали сонларда ёзилади. Жумладан: ходим ишга 1997 йил 5 январдан қабул қилинган бўлса, унда 1997, 05, 01 деб ёзилади.
Меҳнат дафтарчасига киритиладиган маълумотлар эҳтиёткорлик билан қора, кўк ёки бинафша сиёҳ билан ёзилади.
2.3. Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга кўчириш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган хар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини шахсий варақаси (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл — йўриқномага 4-илова)ни имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозим.
Бу ҳолда шахсий варақа (Т-2)даги ёзув билан меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бир-бирига ўзаро мос бўлиши шарт.
Истисно тариқасида бўйсуниш бўйича бир-биридан узоқ масофада ёки турли ҳудудларда жойлашган корхоналарда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритилган ёзув билан тегишли хабарномалар жўнатиш ва бу тўғрида шахсий варақада белгилаб қўйиш йўли билан таништиришга рухсат этилади.
2.4. Ходимнинг иши, бошқа доимий ишга кўчирилиши ва ҳоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур.
2.6. Нотўғри ёки ноаниқ маълумот ёзиб қўйилган корхона тугатилган бўлса, унда хатони унинг ҳуқуқий вориси, агар вориси бўлмаган тақдирда, шу тугатилган корхона бевосита бўйсунган юқори ташкилот тузатади (улар ҳам бўлмаган тақдирда — тегишли архив томонидан киритилади).
2.7. Ходимнинг иши ёки бошқа доимий ишга кўчирилиши ва шу кабилар ҳақидаги тўғриланган маълумотлар буйруқнинг асл нусхасига айнан мос бўлиши керак. Агар буйруқ йўқолиб қолган бўлса, ёки у ходим бажарган ишга номувофиқ бўлган тақдирда, меҳнат дафтарчасидаги иши ҳақидаги маълумотларни тўғрилаб ёзиб қўйиш, бажарган ишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга асосланиб амалга оширилади. Гувоҳлар кўрсатмаси меҳнат дафтарчасига ўзгартиш киритиш учун асос бўлолмайди.
2.8. Меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди. Масалан: иши тўғрисидаги ёзувларни ўзгартириш зарур бўлиб қолган ҳолларда 3-устунда ёзувнинг тегишли тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг «___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Қуйидаги иш (лавозим)га қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади ва 4-устунда меҳнат дафтарчасига киритилган тўғри ёзувга тааллуқли бўлган буйруқ (фармойиш)нинг сон рақами ва санаси ёзилади.
Меҳнат низоларини кўриб чиқиш органлари томонидан ходим ғайриқонуний равишда бўшатилган ёки бошқа доимий ишга кўчирилинган деб топилиб илгариги ишига қайта тикланганда, ёзувлар юқорида келтирилган тартибда. бекор қилинади. Жумладан: «____ сон рақамли ёзув бекор қилинди, олдинги ишига қайта тикланди» деб ёзилади. Бундай ҳолларда ишга тиклаш тўғрисидаги буйруқ 4-устунда кўрсатилади.
2.9. Ходим тўғрисидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига ёзилади. Фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришсиз тўлиқ ёзилади ва туғилган куни, ойи, йили паспорти ёки туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномага асосланиб тўлдирилади.
Тўлиқсиз ўрта ва тўлиқсиз олий маълумотлар тўғрисидаги ёзув ҳам тегишли ҳужжатлар (талабалик билети, имтиҳонлар дафтарчаси, ўқув юрти маълумотномаси ва ҳоказолар)га асосланиб ёзилади.
Касби ва мутахассислиги тўғрисидаги маълумот меҳнат дафтарчасига маълумот тўғрисидаги ҳужжат ёки тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжат асосида ёзилади.
2.10. Меҳнат дафтарчаси тўлғазилгандан сўнг ходим киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Меҳнат дафтарчасини беришга масъул бўлган шахс имзолагандан сўнг унга корхона (ходимлар бўлими)нинг муҳри босилади.
2.11. Меҳнат дафтарчасидаги исми-шарифи ва туғилган куни тўғрисидаги ёзувларга ўзгартиришлар тегишли ҳужжатлар (паспорти, туғилганлик, никоҳ ва никоҳни бекор қилиниши ҳақидаги гувоҳномага қараб фамилиясини, исмини ўзгартириш ва ҳоказолар) асосида ва ушбу ҳужжатларнинг сони ва берилган саналарига ҳавола қилинган тарзда охирги иш жойидаги иш берувчи томонидан киритилади.
Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Ёзувлар муқованинг ичкари бетига ёзилиб корхона раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан тасдиқланади.
3-устунга «Фалон цех, бўлим, бўлинма, қисм, ишлаб чиқаришга қабул қилинди (тайинланди)» деб, шунингдек иш номи, касби ёки мансаби ва берилган малака даражаси аниқ кўрсатилади.
Белгиланган тартибда ягона тариф-малака маълумотномасида ва хизмат мансабларининг ягона рўйхати, ёхуд лавозимлар жадвалида рўй берган ўзгариш ёки қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар ходимлар эътиборларига етказилиб, сўнг уларнинг меҳнат дафтарчаларига иш берувчининг буйруғи асосида тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.
Бордию, ходимга ишлаб турган даврида янги малака даражаси берилган бўлса, унда бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ёзув киритилиши шарт. Ходим иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганган тақдирда, бу тўғрида меҳнат дафтарчасига ушбу касбларнинг малака даражалари кўрсатилиб қайд қилинади. Масалан: таъмирлаш чилангари 3-даражадаги электр-газ пайвандчиси касби бўйича қўшимча ихтисосланган бўлса, унда меҳнат дафтарчасидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» номли бўлимининг 1-устунига ёзувнинг тартиб сони, 2-устунига иккинчи касб берилган сана, 3-устунга эса «3-даражадаги электр-газ пайвандчиси номли иккинчи касб берилди» деб ёзилади ва 4-устунда тегишли гувоҳнома, унинг сон рақами ва берилган сана кўрсатилади.
Ходим янги ўрганган касби бўйича иш бажарган тақдирда меҳнат дафтарчасига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади. Масалан: таъмирловчи чилангарга 3-даражали электр-газ пайвандчилик ишларини бажариш бўйича вазифа юклатилиши билан иккинчи касб ўргатилди ва «3-даражали электр-газ пайвандчиси касби берилди», деб шу ёзувнинг қаршисига 4-устундан иккинчи касб берилганлиги тўғрисидаги тегишли гувоҳноманинг сон рақами ва санаси, чиқарилган буйруқнинг сон рақами ва санасига ҳавола қилиб ёзилади.
Меҳнат дафтарчасига ходимнинг ёзма аризасига биноан, ўриндошлик иши тўғрисидаги маълумот ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчи томонидан чиқарган буйруғига мувофиқ асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан ёзилади. Унинг ишдан бўшаганлиги тўғрисидаги маълумот ҳам худди шу тарзда ёзиб қўйилади.
Ходим мазкур корхонанинг ўзида бошқа доимий ишга ўтказилиши худди ишга қабул қилиш амалга оширилганидек бажарилади.
2.13. Ходим ишлаб турган даврда корхонанинг номи ўзгартирилса, унда бу тўғрида меҳнат дафтарчасининг 3-устунида алоҳида сатр билан «Фалон корхона, фалон санада, фалончи ном билан атала бошлади» деб ёзилади. 4-устунда эса, қайта аталишини (номланишини) асослаб буйруқ санаси ва сон рақами қўйилади.
2.14. Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, аспирантларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари (илмий муассасалар) томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади. Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, аспирантлар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртлари (илмий муассасалар)нинг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.
Юқорида кўрсатилган ўқувчи, аспирант ва клиник ординаторларининг талабалар отрядларида, ишлаб чиқаришда ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларда қатнашган даврлари, ихтисоси, малакаси, мансаби (лавозими) ва иш муддати кўрсатилган ҳолда тегишли маълумотномалар билан тасдиқланади. Ушбу маълумотномалар асосида ўқув юртлари (илмий муассасалар) талабалар, ўқувчилар, аспирантлар ва клиник ординаторларининг меҳнат дафтарчаларига иши тўғрисидаги олинган маълумотларни киритилишини таъминлайди ва уларни қатъий ҳисобот ҳужжатлари тарзида сақлайди.
2.15. Илгари ишламаган ва шу муносабат билан меҳнат дафтарчаларига эга бўлмаган талаба, ўқувчи, аспирант ва клиник ординаторларининг талабалар отрядларида, ишлаб чиқариш амалиётида ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларида олиб борган ишлари тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчаларига улар келгусида ишлайдиган иш берувчилар томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
2.16. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларнинг ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларнинг меҳнат дафтарчаларига Пенсия жамғармасини туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:
2-устунда — Хусусий тадбиркор (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки шахсий ёрдамчи хўжаликда ишловчи) сифатида қайд этилган сана ёзилади;
3-устунга — «Хусусий тадбиркор сифатида (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланаяпти ёки шахсий ёрдамчи хўжаликда) ишлаяпти» деб, кўрсатилади;
2.17. Меҳнат дафтарчаларига иш берувчилар томонидан тегишли ҳужжатларнинг санаси, сон рақами ва номига ҳавола қилинган тарзда алоҳида сатр қилиб қуйидаги ёзувлар киритилади:
а) меҳнат ва давлат ижтимоий суғуртага оид қонунчилик тадбиқ этилмайдиган Қуролли кучларда, Миллий хавфсизлик хизматида, Ички ишлар органларида, шунингдек, барча турдаги қўриқлаш идораларида хизматда бўлган вақти тўғрисидаги маълумотлар, хизматга чақирилган санаси ва бўшатилган санаси кўрсатилган ҳолда;
б) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича ҳунар-техника ва бошқа билим юртларида, курсларда ҳамда мактабларда ўқиган даври тўғрисида:
в) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида бўлган даврлари тўғрисида.
4-устунда эса ушбу ёзувнинг нимага асосланиб киритилгани, буйруқ санаси ва сон рақами кўрсатилади. Масалан: ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ва 1997 йилнинг 10 июни охирги иш куни ҳисобланган вақтда ходимнинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувлар киритилиши лозим: иши тўғрисидаги маълумотлар бўлимининг устунида ёзувнинг тартиб сони қўйилади, 2-устунда бўшатилиш санаси (1997 йил. 06. 10.).
3-устунда «меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади.
4-устунда буйруқнинг санаси ва сон рақами кўрсатилади.
2.19. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига:
а) жамоат ишлари ҳамда касбга ўргатиш, малакасини ошириш, қайта касбга тайёрлашга жалб қилинган муддатларини қайд қиладилар.
Ишсизлик мақомига эга бўлган шахслар, меҳнат биржасига жалб этилган фуқаролар, белгиланган муддатда келганларида меҳнат дафтарчаларини маҳаллий меҳнат органи ходимларга кўрсатишлари шарт.
2.20. Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини бекор бўлганлиги тўғрисидаги ёзув амалдаги қонун талабларига мос бўлиши, яъни, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисидаги ёзув киритилмаслиги шарт.
2.21. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқаролар ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчилар мазкур фаолиятни тўхтатганларида уларнинг меҳнат дафтарчаларига Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидагича ёзувлар киритилади:
2-устунда — Хусусий тадбиркор (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки шахсий ёрдамчи хўжаликда ишловчи) ўз фаолиятини тўхтатганлиги тўғрисидаги сана ёзилади;
2.22. Ёшга доир пенсиялар тайинланганда, ижтимоий таъминот органлари томонидан меҳнат дафтарчасининг 3-устунида «Пенсия тайинланди» деган ёзув киритилади.
Қўшимча варақлар ходимнинг асосий иш жойида иш берувчи томонидан юритилиб, уни меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби асосида олиб боради. Қўшимча варақ меҳнат дафтарчасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (Йўриқноманинг 1.5 банди тадбиқ қилинади).
2.24. Ҳар бир берилган қўшимча варақлар учун меҳнат дафтарчасининг биринчи бетининг юқори қисмига қўшимча варақ берилди» деб ёзиб қўйилади ва унинг сон рақами ҳамда серияси кўрсатилади.
Кейинги қўшимча варақ берилганда навбатдаги ёзув киритилиб, унинг сон рақами ва серияси кўрсатилади.
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАНДА МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
3.1. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига киритилган иши тўғрисидаги маълумот (ёзув)лар корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (масалан: моддий жавобгар ходимни бириктирилган анжомларни вақтида топширмаганлиги учун баҳона қилиб меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса). Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув, ушбу Йўриқноманинг 2.8 бандида белгиланган тартибда бекор қилинади.
3.2. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчиларга мазкур фаолиятни тўхтатганларидан кейин меҳнат дафтарчаларини Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилади.
3.3. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатади (бошқа хатлар ҳисоботга олинмайди ва Йўриқноманинг 3.1. банди асосида иш кўрилади).
Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.
3.4. Ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади. Вафот этган ходим меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида ёзувнинг тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг 3-устунга «Меҳнат муносабатлари бекор қилинди» деб ёзилиб, 4-устунда эса буйруқнинг санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.
Ушбу ёзув белгиланган тартибда тасдиқланади.
IV. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИНГ ДУБЛИКАТИ
4.1. Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган (йиртилган, ёнган, ёзувлари бўялган) ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади.
4.2. Меҳнат дафтарчасини йўқотган шахс бу тўғрида зудлик билан охирги иш жойига ёзма хабар бериши лозим. Хабарномадан сўнг 15 кундан кечиктирмасдан иш берувчи ходимга биринчи бетини юқори қисмининг ўнг томонига «Дубликат» деб ёзилган ҳолда янги меҳнат дафтарчасини беради.
4.3. Меҳнат дафтарчасининг дубликати умумий қоидаларга биноан тўлдирилади. Меҳнат дафтарчасининг дубликати тўлдирилаётганда «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида охирги иш жойидаги иши тўғрисидаги маълумотлар илгариги буйруқлар асосида ёзилади.
4.4. Бордию, ходим мазкур корхонага ишга кирмасдан олдин ишчи ёки хизматчи вазифасида ишлаган бўлса, унда меҳнат дафтарчаси дубликати «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига, мазкур корхонага ишга келмасдан илгариги ишлагани тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи ёзилади.
Меҳнат дафтарчаси эгасининг олдинги умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади. Масалан: бир иш жойида бошқа ишга кўчирилиши ва бошқалар кўрсатилмайди.
Агар, тақдим қилинган ҳужжатларга ходимнинг мазкур корхонанинг ўзидаги бошқа доимий ишга кўчирилиши тўғрисидаги маълумот бўлса, унда бу тўғрида хам тегишли ёзув киритилади
Сўнг 2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинганлик санаси кўрсатилади, 3-устунда эса ходим томонидан тақдим қилинган ҳужжатда тегишли маълумот бор бўлса, меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги хам кўрсатилади.
4-устунда, дубликатга ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, сон рақами ва санаси киритилади. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади. Иш берувчи ходимга мазкур корхонага кирмасдан олдинги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатиши мажбурий.
4.5. Ушбу Йўриқноманинг 2.16 бандида таъкидланган маълумотнома билан бир қаторда, умумий жамланган иш стажи кўрсатилмаган ҳолда бош сатрдан тегишли ҳужжатларнинг номи, сон рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда қуйидагилар ёзилади:
а) қабул қилинган ва хизматдан бўшаган саналари кўрсатилган ҳолда халқ қўшинлари ва партизан отрядларида бўлган даври;
б) касб-ҳунармандчилик ширкатлари артелининг аъзоси сифатида ишлаган даври.
V. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ УЧУН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ
5.1. Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳақ ундириб олади.
Меҳнат дафтарчалари нотўғри тўлдирилган (расмийлаштирилган)да ёки уларни сақлашда эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга тушиб қолганда меҳнат дафтарчаларининг нархини иш берувчи қоплайди.
Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.
5.2. Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, корхона ходимлар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқотилиб юборилиши мумкин.
5.3. Иш берувчилар зарур миқдордаги меҳнат дафтарчалари мавжудлигини таъминлашлари шарт.
VI. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ ХИСОБОТИНИ ОЛИБ БОРИШ
6.1. Иш берувчиларда бўлган янги меҳнат дафтарчалари бўйича қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
а) меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китоби, (Йўриқномага 1-илова);
б) меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китоби (2-илова);
в) меҳнат дафтарчаларини ҳисобини олиб бориш китоби (3-илова).
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва уларни сарф қилиш китоблари корхоналарнинг ҳисоб-китоб бўлими (бухгалтерия) томонидан олиб борилиб, уларда ҳамма меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш, уларнинг сериялари ва сон рақамлари кўрсатилган ҳолда ёзилади.
Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китоби ходимлар бўлими ёки иш берувчи томонидан шунга масъул қилинган ходим томонидан юритилади. Бу китобда ходимлардан ишга киришда олинган, ҳамда янги кирган ходимларга берилган ҳамма меҳнат дафтарчаларининг серияси ва сон рақамлари, шунингдек, янги ёзиб берилган меҳнат дафтарча (дубликат)лари берилгани учун ҳақ олинганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш ҳамда уларни ҳисоботини олиб бориш китобларининг саҳифаларида сон рақамлари қўйилган бўлиши ҳамда улар ип билан тикилиб, иш берувчи раҳбари имзоси ва сурғучли муҳр билан мустаҳкамланган бўлиши шарт.
Ҳар ойнинг охирида меҳнат дафтарчасини юритиш бўйича масъул шахс меҳнат дафтарчалари мавжудлиги ҳақида ва янги тўлдирилган меҳнат дафтарчалари учун ундирилган пул маблағлари тўғрисида иш берувчининг ҳисоб-китоб бўлимига ҳисобот беради.
Тўлдириш пайтида ёки бошқа сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган меҳнат дафтарчаларига далолатнома (акт) тузилади.
1. Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китобининг намунаси;
2. Меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китобининг намунаси;
3. Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китобининг намунаси;
4. Шахсий варақа (Т-2) намунаси;
5. Меҳнат дафтарчасининг намунаси.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 15 сентябрда 174-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома» ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчаларини беришга масъул бўлган шахснинг имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми. ________________________________________ (имзо аниқ бўлиши керак)
Иши тўғрисидаги маълумотлар
т/р
САНА
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар