1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.02 Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1723-11]
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ва «Uzbekistan Airways» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 февраль,
02-сон
Келишилди:
Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги бош директори Ш. ХАБИБУЛЛАЕВ
2023 йил 13 февраль
«Uzbekistan Airways» АЖ бошқарув раиси И. МАХКАМОВ
2023 йил 17 февраль
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2023 йил 16 февраль
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2023 йил 27 февралдаги 02-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
а) қуйидаги мазмундаги қирқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Самолёт — ҳаводан оғир ҳаво кемаси бўлиб, куч қурилмаси орқали ҳаракатга келтирилади ва унинг парвоздаги кўтариш кучи парвознинг ушбу шароитларида ҳаракатсиз қоладиган юзаларда асосан аэродинамик реакциялар ҳисобига пайдо бўлади.»;
«Вертолёт — ҳаводан оғир ҳаво кемаси бўлиб, вертикал ҳолатда жойлашган ўқлар атрофида двигатель ёрдамида айланадиган битта ёки бир нечта асосий винтнинг ҳаво билан реакциялари ҳисобига парвоз таъминланади.»;
«Ушбу қоидаларда, агар маълум бир ҳаво кемаси тури кўрсатилмаган бўлса, «Ҳаво кемаси» тушунчаси ҳам «самолёт», ҳам «вертолёт»ни англатади.»;
г) икки юз ўнинчи хатбошидаги «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (бундан буён матнда «Ўзавиация» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-банднинг иккинчи хатбошиси ва 658-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 22-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг 83bis-моддасига мувофиқ битимнинг қисқача тавсифининг расмий тасдиқланган инглиз тилидаги нусхаси (электрон ёки чоп этилган шаклда).».
5. 147 ва 755-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«160. Ўзбекистон Республикасида фуқаро ва экспериментал авиация парвозларининг гидрометеорологик таъминотини Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги Халқаро ФА тўғрисидаги Конвенциянинг 3-иловаси (1944 й.), ЖМТнинг (Жаҳон метеорологик ташкилоти) техник регламенти, Ўзбекистон Республикаси «Фуқаро ва экспериментал авиацияси парвозларининг метеорологик таъминоти (ЎзР АҚ-180)» авиация қоидалари, «Фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини эксплуатацияга яроқлилик меъёрлари (ЎзР АҚ-153)» Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари ҳамда ҳар бир муайян аэропорт учун ишлаб чиқилган парвозларнинг метеорологик таъминоти бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил қилади.».
7. 187 ва 1000-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғи» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 261-банднинг «а» кичик бандидаги, 736, 741 ва 745-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 598 ва 843-бандлардаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 809-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғининг» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги директорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 881-банддаги «Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 912-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвозлар.».
13. ХХII боб қўйидаги мазмундаги 13-параграф билан тўлдирилсин:
«13-§. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш
9574. ҲКларнинг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози, ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларда ҲҲФБ органларининг рухсати билан амалга оширилади.
9575. ҲКларнинг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози кундузи ВПҚ бўйича белгиланган йўналишлар ва ҳақиқий учиш баландликларида амалга оширилади.
Белгиланган йўналишлар бўйича аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвознинг ҳақиқий учиш баландлиги 100 метрдан (330 фут) кам бўлмаслиги керак.
9576. ҲКда носозлик рўй берган тақдирда ёки одамлар ҳаётини қутқариш учун парвозлар қилиш зарур бўлганда, шунингдек парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган йўналиш ва учиш баландлигидан четга чиқишга йўл қўйилади.
9577. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз баландлигига пасайиш, аҳоли манзилгоҳлари устида парвозни амалга ошириш йўналишига кириш учун белгиланган нуқтада радиобаландлик ўлчагич назорати остида барометрик баландлик ўлчагич орқали амалга оширилади.
9578. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз баландлигига кўтарилиш, аҳоли манзилгоҳлари устида парвозни амалга ошириш йўналишидан чиқиш учун белгиланган нуқтада барометрик баландлик ўлчагич орқали амалга оширилади.
9579. Экипаж томонидан аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз баландлигини сақлаб қолиш радиобаландлик ўлчагич орқали амалга оширилади.
95710. ҲҲБ органлари ҲКнинг (вертолётларнинг) экипажларини парвоз-ахборот маълумотлари ва авария хабарлари билан таъминлайди.
95711. Вертолётларнинг аҳоли манзилгоҳлари ҳудудида жойлашган қўниш майдончасига (вертодромга) парвози, парвоз баландлигига кўтарилиши, қўнишга кириш учун пасайиши, қўнишни амалга ошириши ушбу майдончанинг (вертодромнинг) парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномасига асосан амалга оширилади.
95712. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвозлар ускуналар бўйича 185 км/соатдан (100 уз) ортиқ бўлмаган тезликда ёки ҲКни горизонтал ҳолатда сақлаб туриш учун ҲКнинг учиш қўлланмасида белгиланган минимал тезликда амалга оширилади.