1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясини Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси деб қайта номлаш;
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказини Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази деб қайта номлаш;
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг ташкилий ва марказий аппарати тузилмаларини бекор қилиш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 март,
ПФ-42-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонида:
а) 9-банд ва 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6167-сон Фармонида:
1-илованинг изоҳ қисми 3-бандидаги «Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича» сўзлари «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг изоҳ қисми саккизинчи хатбошисидаги «Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича» сўзлари «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 — 2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар рўйхатининг изоҳ қисмидаги «давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси» сўзлари «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6262-сон Фармонининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Тугатиш комиссияси раиси:
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлар дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширсин;
«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖлар мол-мулклари ва асосий воситаларини хатловдан ўтказиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ўтказиш ёки белгиланган тартибда сотиш чораларини кўрсин. Бунда, Агентликка бериладиган мол-мулкларнинг баҳоланган қийматига мос равишда ҳудудий «Агрокимёҳимоя» АЖларнинг бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ва ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликлари ҳисобдан чиқарилади ҳамда ушбу мол-мулклар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
мол-мулк ва техникалар талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб борсин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги «Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги ПҚ-423-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси» сўзлари «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг номланишидаги «Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси» сўзлари «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилган меъёр ва тадбирларнинг 3-бандидаги «Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича» сўзлари «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорибилан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида низомнинг 11-банди ўттиз биринчи хатбошисидан «ҳамда давлат улушидан дивидендларнинг бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун пеня ва жарималар» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарорида:
биринчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4300-сон қарорида:
«3. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини хорижий инвесторларга сотиш шартлари ва усулларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин»;
б) 1-илова изоҳ қисмининг олтинчи, еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича» сўзлари тегишинча «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4771-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказини» сўзлари «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган давлат мулки объектлари) аниқлаш ва ҳисобини юритиш»;
«3. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларига, тўлов манбаларидан қатъи назар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади»;
бешинчи хатбошидаги «объектлардан» сўзи «давлат мулки объектларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «объектлар» сўзи «давлат мулки объектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «объектларни аниқлаш ва фойдаланилмаётган объектларни» сўзлари «давлат мулки объектларини аниқлаш ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «объектларни» сўзи «давлат мулки объектларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «объектлар» сўзи «давлат мулки объектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошисидан «IJRO» сўзи чиқариб ташлансин;
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги «Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5197-сон қарорининг 1-бандида:
а) тўртинчи хатбоши «, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари, улар томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳамда таъсисчилигидаги бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган шахслар (акциядорлик жамиятларининг акциядорлари бундан мустасно) ноҳалол иштирокчи сифатида электрон савдо платформасидаги аукционлардан четлатилади. Бунда, тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга аукционлардан четлатилади».
12.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-168-сон қарорида:
«Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларидаги объектларни босқичма-босқич савдога чиқариш графикларини тасдиқласин»;