Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Таълим ташкилотларида кўп йил хизмат қилган педагог кадрларни янада қўллаб қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, аттестация жараёнларини соддалаштириш ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар»;