Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бозор жамғармасининг баъзи товарлари билан майда улгуржи тартибда таъминлаш барча тизимдаги савдо ташкилотларига юклатилганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Савдо ташкилотлари бўлмаган истеъмолчиларга бозор жамғармаси товарларини сотиш Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1992 йил 8 июлдаги 314-сон
қарорига мувофиқ амалга оширилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида «Сўм-Купонлар»ни муомалага киритиш тўғрисида» 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарорининг
14-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Сўм-Купонлар» муомаласи тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 30 ноябрдаги 578-сон қарори 3-бандининг
иккинчи хат боши.