1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКА ЕНГИЛ САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ енгил саноатни бошқаришни янада эркинлаштириш, ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва тугалланган циклга эга бўлган янги ишлаб чиқаришларни яратиш, биринчи навбатда экспорт потенциалини кенгайтириш ва рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун тармоққа инвестицияларни жалб этиш бўйича рағбатлар ва преференцияларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ташқи ва ички бозорларда рақобатга бардошли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, бунда ип йигиришдан тайёр буюмлар ишлаб чиқаришгача бўлган барча технологик жараёнларда маҳсулотлар сифати оширилиши ва қиймати пасайтирилишини назарда тутиш;
хорижий шериклар билан унча катта бўлмаган, ихчам қўшма корхоналар ташкил этиш, шунингдек енгил саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва хусусий мулк этиб бериш масалаларига бутун чоралар билан кўмаклашиш, бунда йирик ҳамда бозор шароитларига мослашмаган улкан корхоналар ташкил этилишига йўл қўймаслик;
фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш, бунда уларда замонавий илғор асбоб-ускуналар ва технологиялар жорий этилишини назарда тутиш;
енгил саноат соҳасида жаҳон бозорида етакчи мавқени эгаллаган мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, бунда тармоқнинг экспорт потенциалини ривожлантиришга ва товарларни ташқи бозорларга киритишга алоҳида эътибор қаратиш;
тармоқда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш, кенг реклама фаолиятини амалга ошириш, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмалари ва ярмаркаларини, шу жумладан чет элларда ташкил этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда Компания уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин ҳамда уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши]
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг янги корхоналар қурилиши ва ишлаб турганларининг реконструкция қилиниши фақат янги, илгари ишлатилмаган технология асбоб-ускуналарини ўрнатиш асосида амалга оширилиши тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин.
5. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғини нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) 2007 йил 1 январгача харид қилишига истисно тариқасида рухсат берилсин, бунда ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилиши назарда тутилсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.04.00 Экспорт божхона божлари]
6. Енгил саноат маҳсулотлари сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек ассортиментини кенгайтириш учун «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан олиб келинаётган 4-иловага* мувофиқ химикатлар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган бошқа ёрдамчи материаллар 2007 йил 1 январгача импорт божхона божлари тўлашдан озод қилинсин.
* 4-илова берилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармони.
Белгилаб қўйилсинки, бўшайдиган маблағлар тармоқ корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашда мақсадли фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
7. Тайёр тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи енгил саноат корхоналарига тўловнинг аккредитив шакли тасдиқланган тақдирда аккредитивнинг амал қилиш муддатини 90 кунгача этиб белгилашга истисно тариқасида рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Республика тижорат банкларига енгил саноат корхоналарига экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун муддати 180 кунгача бўлган қисқа муддатли кредитлар, шу жумладан валюта кредитлари бериш тавсия қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
11. 2005 йилдан 1 январдан бошлаб икки йил муддатга хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга, пахта толасининг барча ҳажми улар томонидан тайёр товаргача (тикувчилик, трикотаж, чулки-пайпоқ маҳсулотлари) тўлиқ қайта ишланиши ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 80 фоизи экспорт қилиниши шарти билан, эркин муомаладаги валютага харид қилинадиган пахта толаси учун 5 фоиз миқдорида қўшимча чегирма берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.09.00 Пахта тозалаш саноати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толаси учун қўшимча чегирма бериш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
12. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси 2004 йил 1 июлгача енгил саноат корхоналари учун Кадрлар (менежерлар ва технологлар) малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 636-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика енгил саноатини ривожлантириш ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарорига7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 141-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика енгил саноатини ривожлантириш ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорнинг 1, 3 ва 7-бандлари ҳамда қарорга 1, 2,3, 4, 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«2006 йил 1 январгача» сўзлари «2007 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2005 йилгача бўлган даврда тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарини ривожлантириш Концепциясига кирган» сўзлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.