1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори билан:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари тасдиқланганлиги;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
мазкур қарор билан тасдиқланган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) асосан қўлланилиши;
Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан Реестрга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома тузган импорт қилувчилар киритилиши тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Реестрни шакллантириш, юритиш ва тасдиқлаш тартиби;
ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари, Реестрга киритишни рад этиш ҳамда ундан чиқариш тартиби;
Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига нисбатан импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 март,
99-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
халқаро бренд — бу глобал миқёсда ягона стратегик тамойилларга асосланган, маълум бир ишлаб чиқарувчи (ҳуқуқ эгаси) товарларини индивидуаллаштириш учун мўлжалланган ва улар бренди остида сотиладиган ҳамда савдога қўйиладиган бренд товар;
Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақалари (давлатларидан) камида иккитасининг чакана савдо интернет ресурсларида (сайтларида) иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари;
Реестр — Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар рўйхати;
ариза берувчилар — бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида халқаро брендларнинг айрим турдаги маҳсулотларни импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар;
ваколатли етказиб берувчилар — халқаро брендларнинг расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;
бренд товар — халқаро брендни қўллаш ёки ундан фойдаланиш орқали савдога чиқарилган, шунингдек халқаро бозорда 5 йилдан ортиқ мавжуд бўлган товар;
халқаро брендлар товарларини импорт қилувчи — халқаро бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича халқаро бренд товарларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари).
2-боб. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби
3. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Реестрга кириш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатли ташкилотига (кейинги ўринларда — вазирликнинг ваколатли ташкилоти) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклда ариза юборади.
5. Ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;
товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчаларига эга бўлиши;
мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши.
6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
аккредитация қилинган халқаро органлар томонидан берилган товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; ёки халқаро брендлар бўлинмаларининг ваколатли органлари томонидан берилган сифат сертификатлари; ёки мувофиқлик декларацияси; ёки халқаро брендлар эгаларининг муҳри билан тасдиқланган, товарнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи синов ва сифат тўғрисидаги ҳужжатлар;
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;
ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;
ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
дўконларда чакана савдо қилиш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (якка тартибдаги тадбиркорлар учун);
брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.
Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, тўлиқ ҳужжатларга эга бўлмаган аризага эса, электрон тизим ёки ёзма хабарнома орқали 10 иш куни мобайнида рад жавоби берилади ҳамда электрон тизимда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, аризани қайта топшириш мумкин ҳисобланади.
Вазирликнинг ваколатли ташкилоти тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ва уларнинг мавжудлигини расмий, ишончли, фойдаланиш мумкин бўлган манбалар, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўрганади ва текширади.
Тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқийлигига ёки ундаги маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилганда, шунингдек интернет-ресурслар орқали тўпланган маълумотлар етарли деб ҳисобланмаган ҳолатларда вазирликнинг ваколатли ташкилоти тегишли ваколатли органлар ёки бошқа ташкилотларга расмий сўров юборади. Бунда, аризани кўриб чиқиш муддати яна 10 иш кунигача узайтирилиши мумкин.
9. Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги Сертификат бир йил амал қилиш муддати билан берилади ва ушбу муддат Реестрда кўрсатилади.
Сертификат инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари томонидан имзоланади.
Сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан импорт шартномасига қўшимча келишув натижасида сертификатни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Сертификатни соддалаштирилган тартибда беришда, агар маълумотлар мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда ўзгармаган бўлса, уларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди ва Сертификатни қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ амалга оширилади.
10. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар ёки уларнинг дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатларининг бренддан фойдаланиш ёки тарқатиш ваколати муддатидан олдин тугатилган ҳолларда Реестрдан чиқарилади.
Бунда, ариза берувчи ваколат муддати тугаганлиги ҳақидаги маълумотни вазирликнинг ваколатли ташкилотига 5 кун муддатда маълум қилиш мажбуриятини олади.
Реестрга киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчига электрон почта орқали хабарнома юборилади ва ариза берувчининг илтимосига биноан хабар почта алоқаси орқали ёзма равишда юборилиши мумкин.
12. Қуйидагилар Реестрдан чиқаришга асос ҳисобланади:
халқаро брендлар товарларини импорт қилувчининг Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этиши;
Реестрга кириш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва ишончсиз маълумотлар ҳамда бренддан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи маълумотларда номувофиқликлар аниқланиши;
юридик шахс унинг аризасига биноан қайта ташкил этилганлиги.
Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, Реестрга киритиш масаласини кўриб чиқиш дастлабки мурожаат каби белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритиш тўғрисида хулоса бериш тартиби
13. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича мажлислари бир ойда бир марта ўтказилади.
15. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши учун вазирликнинг ваколатли ташкилоти ушбу Низом талабларига жавоб берадиган ҳар бир хулоса юзасидан тегишли материалларни электрон шаклда ҳар ойда икки марта (1 ва 15-саналарда) кўриб чиқиш учун Кенгаш муҳокамасига киритади.
16. Ариза берувчини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари, шунингдек, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат Кенгаш аъзолари (кейинги ўринларда — Кенгашнинг ваколатли аъзолари) томонидан қабул қилинади.
18. Кенгашнинг ваколатли аъзолари 3 иш куни ичида Кенгаш Котибиятига халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчилар Реестрига киритиш тўғрисидаги хулосани тақдим этишлари ёки Баённома шаклидаги Кенгаш қарорини имзолашлари шарт.
19. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг хулосаси ариза берувчини Реестрга киритилишининг қуйидагиларга таъсирини таҳлил қилиш асосида шакллантирилиши керак:
ички бозордаги рақобат муҳити;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги мавқеини тенглаштириш;
импорт қилинадиган маҳсулотларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тамойилларига асосланган ҳолда, бозорда адолатли савдо ва тенг фаолият шароитларини шакллантириш;
миллий иқтисодиёт тармоқларига зарар етказмаслик.
20. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори, агар Кенгаш ваколатли аъзоларининг кўпчилиги овози билан ижобий хулоса олинса, қабул қилинган ҳисобланади. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг овозлари сони тенг бўлса, Кенгаш раиси иккинчи овоз бериш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
21. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилинган кунидан сўнг 1 иш куни мобайнида Кенгаш котибияти томонидан вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
22. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти Кенгаш қарорига асосан ариза берувчига:
ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Реестрга киритилганлиги тўғрисида Сертификат беради, шунингдек, 3 кун мобайнида ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;
салбий қарор қабул қилинган тақдирда, Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарорни тақдим этади.
23. Кенгашнинг алоҳида аъзосининг ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан аниқ, тўлиқ ва ушбу масалага алоқадор бўлмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган ёзма хулосаси Кенгашга киритилган тақдирда, ушбу Кенгаш аъзосининг хулосаси ҳисобга олинмайди.
25. Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича — қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
27. Аризани кўриб чиқиш учун ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъий назар амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.03 Чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари]
28. Кўрсатилган хизматлар қийматини миллий валютада аниқлаш мақсадида шартнома бўйича хизматлар учун тўлов варақаси тақдим этилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютага нисбатан белгиланган курс қўлланилади.
5-боб. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
29. Халқаро брендлар товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари (кейинги ўринларда — пасайтирилган ставкалар) халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига (кейинги ўринларда — импорт қилувчилар) Реестрга киритилган кундан бошлаб қўлланилади.
30. Импорт қилувчилар томонидан пасайтирилган ставкалар қўлланилиши учун божхона органларига божхона расмийлаштируви жараёнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
бренд товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги Сертификат;
бренд товарини жўнатувчи мамлакатнинг экспорт (транзит) божхона юк декларацияси.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
31. Импорт қилинаётган товар импорт қилувчи томонидан тақдим этилган импорт шартномаси (контракт), Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификатдаги маълумотлар билан ўзаро мувофиқ бўлган тақдирда божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади.
Мазкур низомнинг 12-банди учинчи хатбошисига мувофиқ импорт қилувчи Реестрдан чиқарилган бўлса, пасайтирилган ставкалар бекор қилинади хамда Реестрдан чиқарилган санадан олдинги давр учун умумий белгиланган божхона божи ставкаларидан келиб чиқиб қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари пеня қўлланган ҳолда ундирилади.
33. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Божхона қўмитасига Реестрга киритилган ва ундан чиқарилган импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради.
34. Реестрга кирган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан импорт қилинаётган халқаро брендларининг Реестрга киритилган, импорт шартномада кўрсатилган ҳажмда ва қийматдаги товарларига нисбатан пасайтирилган ставкалар қўлланилади.
35. Божхона расмийлаштирувида ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг товарларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хабардор қилиш, божхона органларига маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган хавфсизлик ёки сифат талабларига мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган кафолат хатини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
36. Реестрга кириш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига ариза берувчи жавобгардир.
37. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан тўпланган маълумотлар архивда 5 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.
39. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти ўзининг расмий сайтида Реестрга киритилган ариза берувчиларнинг электрон рўйхатини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича
СХЕМА
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда ваколатли органнинг расмий сайти орқали аризани (сўровнома) электрон тарзда тўлдиради, зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли орган
Ҳужжатларни ўрнатилган тартибда қабул қилиб олади.
1 иш кунида
3-босқич
Ваколатли орган
1. Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, зарур ҳолларда сўровнома юбориш орқали уларнинг ишончлилигини текширади.
2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар тўғри ва асосли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритиш юзасидан тегишли хулоса олиш учун Кенгашга хулоса киритади.
20 иш кунида
4-босқич
Кенгаш
Кенгаш бир ойда икки маротаба йиғилиб, хулоса юзасидан тегишли қарор қабул қилади ва Реестрни шакллантирувчи ва юритувчи ваколатли органга Кенгаш баённомасини тақдим этади.
Қарор қабул қилгандан сўнг 1 иш кунида
5-босқич
Ваколатли орган
Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритади ҳамда сертификат расмийлаштиради.
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига кириш учун
АРИЗА
Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи)
Манзили/Жойлашган ери (почта манзили)
КТУТ
СТИР
ИФУТ коди
Телефон ва телефакс рақами
Банк реквизитлари
Олиб келинаётган бренд номи
Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот
Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар
Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси
Халқаро тан олинган органлар томонидан берилган товарнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (сифат сертификатлари ва синов лаборатория баённомалари)
Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади)
Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига киритилганлиги ҳақидаги сон-____ СЕРТИФИКАТ
1. Ариза берувчи (импорт қилувчи) __________________________________________________________________________________ 2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи)___________________________________________________________ 3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати ______________________________________________________ 4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи ___________________________________________________________________________ 5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 10 та рақамдан иборат ТИФ ТН коди___________________________________________________ 6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ____________________________________________________________ 7. Бренд номи ___________________________________________________________________________________________________
Сертификат берган органнинг ваколатли шахси
____________________ (Ф.И.О.)
(QR код)
Сертификат берилган сана _________________
Изоҳ. Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади.