1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Юқори сифатли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, республика ипакчилик тармоғи корхоналарининг барқарор фаолият юритишини ҳамда ипакчилик тармоғини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, ипакчилик тармоғида илмий салоҳиятни ошириш ва тармоқ учун малакали кадрлар тайёрлашда йирик ипакчилик корхоналари ва замонавий лабораториялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
1. «Ўзбекипаксаноат» ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмалари иштирокчиларининг тегишинча Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шу жумладан уларнинг мол-мулкини баланс қийматида бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаларининг:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультетини ташкил этиш ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли олий таълим муассасаларининг «Ипакчилик ва тутчилик» ва «Ипакчилик» таълим йўналишлари бўйича қабул квоталарини ушбу факультетга ўтказиш;
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли олий таълим муассасаларида қабул тўхтатиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар ўқишини таълим олиш муддатига мос равишда давом эттириш;
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг Ипакчилик ва тутчилик факультети ва Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Гулистон» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1-А уй манзилида жойлаштириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-85-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон)
Ипакчилик илмий-тадқиқот институтига тегишли Тошкент шаҳридаги бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотларни (кейинги ўринларда — бўшаётган активлар) белгиланган тартибда «E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционларда сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
а) Ипакчилик илмий-тадқиқот институтига тегишли бўшаётган активларни баҳолаш, савдога чиқариш ҳамда сотиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур харажатлар кейинчалик бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади;
б) бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушган пул маблағлари уларни баҳолаш, савдога чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфига ўтказиладиган қисми чегирилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида Қўмитага очиладиган алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамида йиғиб борилади;
в) Қўмитага очиладиган алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамида йиғиб бориладиган маблағларни ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига кредит линиялари очиш учун тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, Қўмитанинг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан электрон аукцион орқали амалга оширилади. Бунда, тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига йўналтирилади;
г) Қўмита учун очилган алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамида йиғилган маблағларнинг:
бир қисми ҳисоб-китоблар асосида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Ипакчилик ва тутчилик факультетининг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун ажратилади;
қолган қисми энг фойдали курс бўйича АҚШ долларига конвертация қилиниб, тижорат банкларида, уларнинг буюртмасига асосан 5 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада ва қолган давр учун йиллик 5 фоиз ставкада янги ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига кредит линиялари очиш учун йўналтирилади;
д) Давлат активларини бошқариш агентлигига бўшаётган активларни лотларга бўлиш, шу жумладан уларнинг таркибидаги ер участкаларини алоҳида лотлар сифатида шакллантириб, электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотувга чиқаришга рухсат берилади.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги:
Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда яшил ҳудудларни инобатга олган ҳолда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ер майдонининг аниқ чегараларини белгиласин;
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда бўшаётган активларни, жумладан бино, иншоот ва ер майдонларини алоҳида лотларга бўлиб сотиш имкониятини ўрганиб чиқиб, асослантирилган таклифларни Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритсин.
5. Қўмита Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини кўчириш муносабати билан ишдан бўшайдиган ходимларга компенсация харажатларини тўлаб бериш ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда уларни бошқа ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-85-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони 2-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар доирасида тижорат банклари томонидан ипак маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарга 3 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада (шу жумладан банк маржаси 1 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади) узлуксиз айланма маблағ билан таъминлаш учун револьвер кредитлар ажратилади.
7. Хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидия бекор қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра мазкур банд билан бекор қилинаётган субсидиянинг молиялаштириш манбалари доирасида 2023 йил 1 мартдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда Хитой ва Вьетнам давлатларидан ипак қуртининг элита ва суперэлита уруғининг Ўзбекистонга олиб келиниши ҳамда ҳукуматлараро комиссияларга таклиф киритилишини таъминласин;
ипакчилик саноатини ривожлантириш бўйича илғор тажрибани ўрганиш ва Ўзбекистонда жорий қилиш учун «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган ишчи гуруҳнинг хорижий давлатларга (Вьетнам, Италия, Хитой, Ҳиндистон) доимий равишда юборилиши юзасидан чоралар кўрсин;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасига ипак саноати ривожланган хорижий давлатларнинг тадбиркорлик бирлашмалари (уюшмалари) билан яқин алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатиш йўналишида амалий ёрдам кўрсатсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
10. Ипакчилик саноати корхоналарининг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг бандлигини ва пилла етиштириш прогнозлари бажарилишини таъминлаш ҳамда пилла мавсумларини уюшқоқлик билан ташкил этиш учун, шунингдек, ҳокимликлар томонидан тармоқ корхоналарига доимий амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига ипакчилик саноати корхоналарини иловага мувофиқ бириктириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
11. Бош прокуратура «Oʻzdavyerloyiha» давлат илмий лойиҳалаш институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
ҳудудий «Agroрilla» масъулияти чекланган жамиятларига ижарага берилган тутзорлар жойлашган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказсин;
тутзорлар жойлашган ер майдонларининг ноқонуний эгаллаб олиниши ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминласин;
тутзорлар жойлашган ва ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонларини ҳудудий «Agroрilla» масъулияти чекланган жамиятларига қайтариш юзасидан таклифлар тайёрлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига киритсин.
12. Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда 2023 йил баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошлаб тажриба тариқасида пиллачилик кластерлари ҳамда Тошкент вилояти Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасалари ўртасида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш амалиётини йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун берилган ер участкалари атрофларига ихота сифатида пилла хомашёси етиштиришда озуқа сифатида фойдаланиладиган тут дарахтларини экиш мажбуриятини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб 360 кун этиб белгилансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда кийим-кечак ва пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ва 2 мингта доимий иш ўринларини яратиш учун «Dream Silk» МЧЖга 2021 йил 5 августда ажратилган 15 млрд сўм фоизсиз ссудани қайтариш муддатини 2027 йил 31 декабргача узайтирсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йил 1 мартдан бошлаб ипак маҳсулотлари экспортини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш мақсадида хом ипакни экспорт қилиш тартибини соддалаштирсин.
17. Қўмитанинг 2023 — 2027 йилларда Тошкент вилоятида каврак етиштиришни ривожлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда, каврак кўчатларининг юқори ҳосилли навлари етиштирилиши ва каврак етиштириш билан шуғулланувчи субъектларга шартнома асосида етказиб берилиши таъминлансин.
«Тошкент агропилла» масъулияти чекланган жамиятининг тутзорларни барпо этиш ҳамда тут уруғлари ва кўчатларини тайёрловчи хўжаликларни ташкил этиш учун ажратилган 3 294 гектар ер майдони, истисно тариқасида, Қўмитанинг доимий фойдаланишига ўтказилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-224-сон қарори билан ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-224-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
21. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 февраль,
ПҚ-73-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарорига ИЛОВА
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолининг бандлигини ва пилла етиштириш прогнозларини таъминлаш ҳамда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳокимларига ипакчилик саноати корхоналарини бириктириш