1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Сурхондарё вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали минтақавий савдони ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида савдо комплекслари, ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, логистика ва соғломлаштириш марказлари, меҳмонхона объектлари қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.
Хусусан, биринчи босқичда, қурилиш ишлари якунланган савдо комплекслари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларга таклиф этилмоқда.
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудида қурилиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, қўшни мамлакат фуқароларига тиббий ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонигаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда ажратилган кредитни қайтариш муддатини 1 йилга узайтириш;
кредитни қайтариш прогноз жадвалини қайта тасдиқлаш.
2. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда кредит шартномаси шартларини қайта кўриб чиқсин.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасига ҳудудларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамда ўз фаолиятини кенгайтириш истагидаги тадбиркорлик субъектларини;
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида яратилган кенг имкониятлар (имтиёзлар) тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.
4. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи У.Б. Қосимов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 февраль,
ПФ-26-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПФ-26-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
«Жамғарма кредитлари Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 4 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли даврни ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 2 фоизда объектлар қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда зарур инфратузилмаларни барпо этишга Маъмурий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга асосан ажратилади».