Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биноси қурилишини ниҳоясига етказиш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
1. «Тошкентқурилиш» давлат корпорациясининг Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биноси қурилишини (биринчи навбатини) 1994 йилда ниҳоясига етказиш, келгусида ушбу бинодан тижорат тузилмалари, чет эл фирмалари ва компанияларининг офислари сифатида фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Мазкур объектни қайта ихтисослаштиришни лойиҳалаш «ЎзшаҳарсозликЛИТИ»га юклатилсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурилиши тугалланмаган объектни (Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биносини) 1993 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолати бўйича «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси ихтиёрига ўтказсин.
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон
қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ушбу объект қурилиши учун ажратилган 1 млрд сўм миқдоридаги 36 имтиёзли кредитларни «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси номига қайта расмийлаштирсин.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1994-1995 йиллар учун истиқбол параметрларида жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биносини кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун қуриб битказишга зарур капитал маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
5. Давлат мулки қўмитаси «Тошкентқурилиш» давлат корпорацияси билан биргаликда мазкур бино ишга туширилгандан кейин ундан фойдаланиш шартларини бир ой муддатда кўриб чиқсин ва таклиф киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 январдаги 50-сон
қаpopи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.