Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қишлоқда тадбиркорликни ва мулкчиликнинг янги шаклларини, шунингдек деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантиришга, шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг
3-банди қуйидаги мазмундаги «ф» кичик банди билан тўлдирилсин:
«ф» деҳқон (фермер) хўжаликларининг шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг, қишлоқ хўжалиги ижарачиларининг ва кооперативларининг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича кичик, шу жумладан хусусий корхоналар вa фирмаларнинг мол-мулкини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштирганлик учун мол-мулк қийматининг 0,5 фоизи».