Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3042/1573-сон) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.».
2. 8-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
9-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари таркибий қисми ҳисобланувчи скоринг бўйича дастурий таъминотга эга бўлиши лозим.».
4. Қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Кредит бюросининг скоринг бўйича дастурий таъминоти потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ва мавжуд кредит ахбороти алмашинуви тизимига интеграциялашув имкониятини бериши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ишлатиладиган коэффициентлар (моделларнинг ишончлилик даражасини тасдиқловчи кўрсаткичлар, эҳтимолий дефолт кўрсаткичлари);
учинчи хатбошидаги «муассис ҳужжатлари» деган сўзлар «таъсис ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган, мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;»;
7.
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Марказий банк ариза берувчини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида ёзма хабардор қилиши керак.».
8.
30-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензия унинг ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги тегишли ахборот ресурси манзилига ҳаволани ўз ичига олган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат кўринишида берилади.».
9. 5-бобнинг
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10.
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.».