Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республика аҳолисини ўсимлик мойи билан янада барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йилги пахта ҳосилидан олинган техник чигитлар республика пахта заводлари ҳамда хўжаликлари томонидан ёғ-мой экстракция заводларига, ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи эса давлат ресурсларига жўнатилади.
Белгиланган топшириқнинг 20 фоизи ҳисобига ҳамда ундан ортиқча ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи, шрот ва шулха хўжаликларга қайтарилади.
2. «Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта заводларида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш тартиби тўғрисида» 1992 йил 18 ноябрдаги 539-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида» Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 февралдаги 89-сон
қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.