2) 39-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши, қурилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши устидан назоратни амалга оширади».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 803-модда) 37-моддасининг иккинчи қисмидаги «божхона органлари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги ЎРҚ-440-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 8, 384-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 4, 337-модда) 7-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон тарзда юритиш;
давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўз ваколатлари доирасидаги соҳалар бўйича белгиланган тартибда тақдим этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги рўйхати асосида шакллантириладиган мажбурий талабларнинг электрон реестрини юритиш»;
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 146-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар, № 4, 340-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
олтинчи хатбошиси «такомиллаштирилишини» деган сўздан кейин «ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига аудиторлик ташкилотлари томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан мазкур дастурий мажмуа орқали масофавий мониторинг амалга оширилишини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:
аудиторлик фаолиятининг стандартлари;
Аудиторлик ташкилотларининг реестри ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотининг ёки халқаро ассоциацияларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар;
ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган Аудиторлар реестридаги маълумотлар;
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатиш тартибини, аудиторларнинг малакасини оширишга оид намунавий дастурни ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва аудиторнинг малака сертификати амал қилишини тугатади, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган сертификат мустасно»;
5) 18-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аудиторлар малакасини ошириш курслари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланадиган намунавий дастур бўйича ўтказилади»;
6) 19-модданинг иккинчи қисмидаги «ваколатли давлат органи томонидан» деган сўзлар «аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 20-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан белгиланади»;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ваколатли давлат органига» деган сўзлар «аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ваколатли давлат органига» деган сўзлар «аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ваколатли давлат органи» деган сўзлар «аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар «аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 24-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади»;
биринчи қисмидаги «ваколатли давлат органи» деган сўзлар «аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «бир ойлик муддатда ваколатли давлат органига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида» деган сўзлар «сертификатни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида бир ойлик муддатда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар «аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Ваколатли давлат органининг» деган сўзлар «Аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Сертификатнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сертификатни берган аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим»;
тўққизинчи қисмидаги «ваколатли давлат органига» деган сўзлар «уни берган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 44-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органининг ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига Аудиторлар реестридаги танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади».
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ