1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ёшлар орасидан «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини ташкил этиш ҳамда ушбу гуруҳ аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги Жамоат хавфсизлиги университетига (кейинги ўринларда — ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасалари) ўқишга киришда имтиёзлар бериш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш;
аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;
ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини (кейинги ўринларда — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари) шакллантириш, ушбу гуруҳга аъзо бўлиш тартиби;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг асосий вазифалари;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг фаолиятини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш тартиби;
б) Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар беришда инобатга олинадиган мезонлар;
ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун квота асосида тавсияномаларни бериш тартиби;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларини ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари.
5. Белгилансинки:
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида 2 нафардан (криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда 3 нафардан) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантирилади;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари бир йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномасига асосан ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади;
тавсиянома берилган номзодлар сони белгиланган квотадан кўп бўлган тақдирда, уларни ўқишга қабул қилиш танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, ажратилган қабул квоталари доирасида кетма-кетлик тартибида тақсимланган ҳолда амалга оширилади.
6. Белгилаб қўйилсинки, «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини шакллантириш ҳамда гуруҳларнинг фаол аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсиянома бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳамкорлиги қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ички ишлар органлари — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолигига кирмоқчи бўлган ёшлар (хотин-қизлар)дан аризаларни қабул қилади, улар орасидан оила ва хотин-қизлар бўлимлари вакиллари иштирокида ўтказиладиган суҳбат асосида мазкур қарор талабларига жавоб берадиганларини танлаб олади, гуруҳларни ташкил этиш ва номзодларни қабул қилиш ёки рад этиш бўйича оила ва хотин-қизлар бўлимлари билан келишган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади, номзодлар билан ўтказилган суҳбат ва гуруҳларга қабул қилиш натижалари бўйича вилоят бошқармаларига маълумот тақдим этади, гуруҳ аъзоларининг ҳар ойлик иш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, гуруҳлар томонидан ишни ташкил этиш натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказади;
оила ва хотин-қизлар бўлимлари — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолигига кирмоқчи бўлган ёшлар (хотин-қизлар)дан аризаларни қабул қилади, улар орасидан белгиланган талабларга жавоб берадиганлари бўйича ички ишлар органлари раҳбарларига ёзма тавсиянома беради, номзодлар билан ички ишлар органларида ўтказиладиган суҳбат жараёнида ва тегишли қарор қабул қилишда иштирок этади, гуруҳ аъзоларининг ҳар ойлик иш жадвалини ишлаб чиқишда ҳамда гуруҳлар томонидан ишни ташкил этиш натижадорлиги бўйича ўтказиладиган мониторингда иштирок этади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида:
ички ишлар органлари — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари ҳақидаги маълумотларни жамлайди, гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказади, туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсиянома олишга номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда номзодларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) иштирокида очиқ суҳбат ташкил этади, суҳбат натижалари бўйича бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган хулоса шакллантирилади ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига юборилади;
оила ва хотин-қизлар бошқармалари — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари ҳақидаги маълумотларни жамлайди, гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказади, ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсиянома олишга номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан ички ишлар органлари томонидан ўтказиладиган суҳбатда иштирок этади;
в) республика даражасида:
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти бўйича маълумотларни жамлайди, гуруҳларнинг ишчанлиги ва иш натижадорлиги бўйича тизимли таҳлил олиб боради, лозим даражада уларни методик материаллар билан таъминлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан тақдим этилган хулосаларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсияномалар беради;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти бўйича маълумотларни жамлайди, гуруҳларнинг ишчанлиги ва иш натижадорлиги бўйича тизимли таҳлил олиб боради, лозим даражада уларни методик материаллар билан таъминлашда иштирок этади, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳузурида ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳ фаолиятида иштирок этади.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
б) уч ой муддатда:
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини шакллантирсин ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратсин;
Миллий гвардия билан биргаликда тавсияномалар берилган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ўзларининг олий таълим муассасаларига қабул қилишда қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 январь,
21-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги 21-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари (кейинги ўринларда — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг мақсади белгиланган ҳудуднинг осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашдан ҳамда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органларига кўмаклашишдан иборат.
4. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин қизлар қўмитаси (кейинги ўринларда — Оила ва хотин қизлар қўмитаси) билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилиб борилади.
2-боб. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
5. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини шакллантириш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари таркибига кўнгилли асосда бевосита хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган хотин-қизлар киритилади.
Гуруҳга ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида ҳамда руҳий касалликлар диспансери, гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турган, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари қабул қилинмайди.
7. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ниятидаги ҳамда бевосита хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган ёшлар (хотин-қизлар)нинг туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари номига ёзган аризалари асосида шакллантирилади.
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари ёшлар (хотин-қизлар)нинг «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларига киритиш юзасидан ёзган аризасини мазкур Низомда белгиланган тартибда ўрганиб чиққандан кейин туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари номига ёзма равишда тавсия киритади.
8. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси (гуруҳи) томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг вакили иштирокида номзод ҳақидаги маълумотлар ўрганиб чиқилади.
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси)нинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси (гуруҳи) ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг масъул ходимлари номзодларнинг мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини, уларнинг шахсий ва ишчанлик сифатларини аниқлаш мақсадида улар билан суҳбат ўтказади.
Суҳбат натижаларига кўра ҳамда мазкур Низомда белгиланган талабларга асосан «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳи аъзолигига қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида 3 кун ичида туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарининг қарори қабул қилинади ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси)нинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторига бириктирилади.
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаси (гуруҳи) номзод ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқиш жараёнида мазкур Низомда номзодларга қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар аниқланганда, бу ҳақида 3 кун ичида номзодга хабар беради.
9. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) номзоднинг «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳига қабул қилинганлиги тўғрисида 3 кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига хабар беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларига бириктирилганлиги бўйича вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига ахборот беради.
10. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари хизмат олиб бориш жараёнида ажралиб туришлари учун 9х12 ҳажмдаги 3х4 расм жойлаштирилган бейжик билан таъминланади.
11. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг шакллантирилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни яратадилар.
12. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари зиммасига юклатилади.
13. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари ўз фаолиятини ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан биргаликда олиб боради.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятига бевосита раҳбарлик ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан амалга оширилади.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари ўз фаолияти самарадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари олдида ҳисоб беради.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларининг ташкил этилиши ҳамда ўтказилишида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари билан бирга иштирок этади.
14. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари қуйидагиларни амалга оширади:
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг вазифа ва функциялари давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлайди;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган аниқ кўрсатмаларни, ўзаро алоқа ҳамда ҳамкорлик қилиш йўналишларини белгилаб беради;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг фаолиятини ва юклатилган вазифаларни бажариш жараёнидаги хатти-ҳаракатларини мунтазам назорат қилиб боради;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари томонидан маълум қилинган ҳуқуқбузарлик фактлари ва ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатларни биргаликда ҳал этиш чораларини кўради;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари ўртасида тегишли ҳудудда осойишталикни таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликка ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.
15. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига қонунга хилоф топшириқлар, ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлган маълумотларни ҳамда бевосита ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи топшириқ ва вазифаларни бериш, уларни давлат ҳамда хизмат сирига эга бўлган ҳужжатлар билан таништириш тақиқланади.
16. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари билан келишган ҳолда «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳ аъзолари фаолияти уларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланган йўналиш бўйича ҳар куни 3 соатдан кўп бўлмаган вақтда амалга оширилади.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг фаолияти уларнинг ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаслиги лозим.
17. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг хизматга чиқиши бўйича туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиқлари билан келишган ҳолда ойлик жадвал ишлаб чиқилади ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (тиббий хулосага кўра соғлиғининг ёмонлашуви, яқин қариндошларининг вафот этиши) «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари таркибида фаолият олиб бормаган шахсларнинг олдинги хизмат соатлари бир йилгача сақлаб қолинади.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг яшаш манзили ўзгарганда, улар янги яшаш манзилидаги маҳаллада олдинги хизмат соатлари қўшилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
18. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг ҳужжатлари хизматга (ўқишга) қабул қилишда ҳамда рағбатлантиришда уларнинг белгиланган йўналиш бўйича бир йил давомида умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият юритганлиги учун асос ҳисобланади.
туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторини хабардор қилмаган ҳолда узлуксиз уч кун давомида белгиланган вазифасини бажармаганда ҳамда мазкур Низом талабларини бузганда;
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганда ёки чет давлат фуқаролигини олганда;
содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда.
20. Хотин-қизларни «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари таркибидан чиқариш туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларининг тавсиясига кўра туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари томонидан амалга оширилади ва бу ҳақида уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари хабардор қилинади.
21. Хотин-қизлар «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолигидан чиқарилган тақдирда, уларга тавсиянома берилмайди ҳамда уларнинг «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳида фаолият олиб борган муддати ҳисобга олинмайди.
22. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳи сафидан чиқарилган хотин-қизлар ўз хоҳишига кўра гуруҳга янгидан аъзо бўлишни сўраб ёзган аризаси бўйича бир ойдан сўнг «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари таркибига қайта қабул қилиниши мумкин.
3-боб. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
23. Қуйидагилар «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳи аъзоларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш;
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш;
аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;
ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари ушбу вазифаларни бевосита ички ишлар органлари ходимлари иштирокида амалга оширади.
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари жойларда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этади.
жамоат тартибига, хавфсизликка, жамиятда юриш-туриш ва одоб-ахлоқ қоидаларига хотин-қизлар томонидан риоя қилинмаган ҳолларда, тегишли органлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш ва ташкил этишда қатнашиш;
хотин-қизлар томонидан ҳамда уларга нисбатан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиш;
ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасидаги турли низоларни ҳал этишда, улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни ушлашда, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган хотин-қизлар билан ҳуқуқий-тарбиявий мазмундаги суҳбатларда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа профилактик чора-тадбирларда бевосита иштирок этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни.
ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир таклифларни ички ишлар органларига киритиш;
ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун шарт-шароитлар яратишни ҳамда амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилиш.
фуқаролар билан мулоқотда вазмин ва хушмуомала бўлиш;
шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиш;
ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ушбу Низомда кўрсатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашиш ва уларнинг қонуний талабларини бажариш;
хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилганда ёки улар билан бахтсиз ҳодисалар юз берганда бу ҳақида зудлик билан ички ишлар органларига ва бошқа тегишли ташкилотларга хабар бериш.
одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этиш;
фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш (зарурий мудофаа ва охирги зарурат бундан мустасно);
ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хизмат фаолияти давомида фойдаланадиган махсус воситалар, ўқотар қуролларни ишлатиш;
ўзини ҳуқуқ-тартибот органлари ходими деб таништириш ёки уларнинг ваколатларидан фойдаланиш.
4-боб. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини мониторинг қилиш тартиби
27. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан мониторинг қилиб борилади.
28. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятининг мониторинги натижалари туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари вакиллари иштирокида ҳар ярим йил якуни бўйича муҳокама қилиб борилади.
29. Вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларининг фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширади.
30. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари амалга оширилган ишлар юзасидан ўз ҳисоботларини (кейинги ўринларда — ҳисоботлар) ҳар чоракнинг охирги кунида туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига тақдим этади.
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳисоботларни ўрганиб, таҳлил қилади ва умумлаштириб, кейинги ойнинг 5-кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади.
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳисоботларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
31. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ушбу ҳисоботларни ўрганиб, умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
32. Маҳаллий ижроия ҳокимият органлари ва ёшлар етакчилари «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари билан ҳамкорликни фақат ушбу Низомда белгиланган вазифалар доирасида хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор билан келишган ҳолда амалга оширади.
33. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини ушбу Низомда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.
34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини шакллантириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар номи
Бажариш муддатлари
1-босқич
18 — 30 ёшдаги хотин-қизлар
1. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) ҳузурида ташкил этилган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳи аъзолигига қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари номига ариза билан мурожаат қилади.
Ихтиёрий муддатда
2. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари аризани белгиланган тартибда ўрганиш асосида, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари номига ёзма равишда тавсия киритади.
10 кун ичида
2-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари кадрлар билан таъминлаш гуруҳи (бўлинмаси) бўлимлари
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолигига қабул қилишда номзодларни ўрганиб чиқиб, улар билан туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари вакили иштирокида суҳбат ташкил этади.
15 кун ичида
3-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарлари «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва гуруҳ аъзолигига номзодларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари раҳбарлари билан келишилган ҳолда қарор қабул қилади.
3 кун ичида
4-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолигига номзодлар қабул қилинганлиги ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар ИИБлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига маълумот тақдим этади.
3 кун ичида
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар ИИБлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари ташкил этилганлиги ва гуруҳ аъзоларининг туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларига бириктирилганлиги бўйича Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига ахборот беради.
10 кун ичида
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА
___________________________________________
__________________________________________га
(Ички ишлар органи раҳбарининг унвони, Ф.И.О.)
___________________________________________
(Ф.И.О., тугилган санаси, тугилган жойи)
___________________________________________
________________________________________дан
___________________________________________
(телефон рақами)
20____ йил «____» ______________
АРИЗА
Мени хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кўмаклашиш мақсадида ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган «Тўмарис издошлари» жамоатчилик гуруҳи аъзолигига қабул қилишингизни сўрайман.
Ф.И.О.
имзо
сана
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА
__________________________________га
(юборилаётган туман (шаҳар) ички ишлар органи номи)
ТАВСИЯНОМА
Ғиёсова Азизахон Шоҳрух қизини тумани (шаҳар) ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими «Тўмарис издошлари» жамоатчилик гуруҳига аъзо сифатида қабул қилиш учун тавсия қиламиз.
Изоҳ. Ушбу тавсиянома туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг ташаббуси билан «Тумарис издошлари» жамоатчилик гуруҳига қабул қилиш ҳуқуқини беради.
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
имзо
Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги 21-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларига (кейинги ўринларда — «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари) жалб қилинган хотин-қизларнинг квота асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги Жамоат хавфсизлиги университетига (кейинги ўринларда — ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасалари) ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартибини белгилайди.
2. Тавсиянома ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда белгиланган талабларга жавоб берадиган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига берилади.
3. Тавсиянома мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган схема бўйича бир йил муддат давомида умумий 360 соат вақт мобайнида белгиланган туман (шаҳар)да фаолият кўрсатган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳи аъзосига ҳуқуқ-тартибот органларининг битта олий таълим муассасасига ўқишга кириши учун бир йилдан кўп бўлмаган муддатга бир марта берилади.
4. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома беришда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
ўз фаолияти давомида ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизларни аниқлаб, ўз вақтида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторига камида 5 марта хабар берганлиги;
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳига аъзолиги вақтида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда, ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этишда, шунингдек, хотин-қизлар томонидан содир этилган камида 5 та ҳуқуқбузарликни аниқлашда ўз ҳиссасини қўшганлиги;
ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда фаол иштирок этганлиги;
аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда фаол иштирок этганлиги;
оила-турмуш ва одоб-ахлоқ доирасида мунтазам равишда ҳуқуқбузарлик содир этувчи ҳамда бошқа ғайриижтимоий хулқ-атворга эга бўлган хотин-қизларни, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ёки улар тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналар, носоғлом турмуш тарзида ҳаёт кечираётган оилаларни аниқлашга, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлашга, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган хотин-қизларни яшаш манзилларига қайтаришга кўмаклашганлиги;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан оила-турмуш доирасида ўтказиладиган тадбирларда камида ўн маротаба иштирок этганлиги.
5. Тавсиянома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади ва уни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2-боб. Тавсияномани бериш тартиби
6. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тавсиянома бериш масалалари ҳар йили 15 февралдан 10 мартга қадар туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг вакиллари иштирокида «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари фаолияти давомида амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан берилган хулосалар асосида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этилади:
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳи аъзолигига жалб қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатдан ва ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдан нусхалар;
туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)нинг бошлиқлари тавсифномаси ва «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳ аъзоси сифатида амалга оширган ишлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)нинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторининг батафсил маълумотномаси;
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
7. Тегишли ҳужжатлар 15 мартдан 1 апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларида оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида тавсияномага номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан суҳбат ўтказилади. Бунда суҳбат жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида номзодларнинг ота-оналари (қонуний вакиллар) ушбу суҳбатда бевосита иштирок этади.
Суҳбатда номзодларнинг билимлари савол-жавоб ўтказиш йўли билан текширилади.
Суҳбат натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари масъул ходимлари томонидан хулоса тайёрланади ва бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг номзодларга тавсиянома бериш тўғрисидаги хулосалари вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига 25 апрелга қадар юборилади.
9. Хулосалар вазирлик Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ҳузурида тузиладиган, Оила ва хотин қизлар қўмитаси вакили киритилган ишчи гуруҳ томонидан 1 майга қадар кўриб чиқилади, муносиб деб топилган номзодларга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тавсиянома берилади ҳамда улар ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ҳар йили 15 майга қадар юборилади.
10. Тавсияномага эга бўлган номзодларга белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
11. Тавсияномага эга бўлган номзодлар ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квоталарга мувофиқ қабул қилинади.
12. Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган курсант ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан, ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайта берилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларига жалб қилинган хотин-қизларга тавсиянома бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Бажариш тартиби
Бажариш муддатлари
1-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари)
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёз берадиган тавсияномаларни бериш масалаларини туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида қўриб чиқади ва Низомда белгиланган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади.
Ҳар йили 15 февралдан 10 мартга қадар
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари
1. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида тавсияномага номзод бўлган гуруҳ аъзолари билан оша ва хотин-қизлар бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларининг ота-оналари (қонуний вакиллари) иштирокида очиқ суҳбат ташкил этилади.
2. Суҳбат натижалари бўйича бошқарма бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган хулоса шакллантирилади ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига юборилади.
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тавсияномалар берилади.
Ҳар йили 1 майгача
4-босқич
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларига жалб қилинган хотин-қизларга берилган тавсияномаларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси хамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетига юборади.
Ҳар йили 15 майгача
5-босқич
Таълим муассасалари
Тавсиянома берилган «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳар йили 5 июлгача
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI
100029, Toshkent shahri, Yunus Rajabiy koʻchasi, 1-uy. web: www.iiv.uz e-mail: info@iiv.uz exat: iiv@exat.uz
____/_____
20___ йил «___» _____________
______________________________
(юборилаётган ўқув муассасаси номи)
ТАВСИЯНОМА
Ғиёсова Азизахон Шоҳрух қизи 2022 йил 1 сентябрдан 15 апрелга қадар 360 соат мобайнида «Тўмарис издошлари» жамоатчилик гуруҳида аъзо сифатида _______________ тумани (шаҳри) ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори билан ҳамкорликда фаолият кўрсатди.
А. Ғиёсова ўзига бириктирилган ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирларида ички ишлар органларига фаол кўмаклашди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Тўмарис издошлари» жамоатчилик гуруҳи аъзоси Ғиёсова Азизахон Шоҳрух қизини белгиланган тартибда рағбатлантириш сифатида _______________ олий таълим муассасасига ўқишга кириш бўйича тавсия этамиз.
Изоҳ.Ушбу тавсиянома ҳуқуқ-тартибот идораларининг олий таълим муассасаларига белгиланган тартибда саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқини беради.
Вазир ўринбосари
имзо
Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги 21-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзоларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади»;
2. Қуйидаги мазмундаги 491-банд билан тўлдирилсин:
«491.«Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари аъзолари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танловда (ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича) тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаганда тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинадилар.
Бунда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ажратилган икки фоизли квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2023 й., 09/23/21/0039-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон))