1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 5 июль,
155-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда):
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидан «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида» 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорининг 20-бандида «болаларнинг мактабгача болалар муассасаларидаги таъминоти ва» сўзлари чиқариб ташлансин, «28 ва 29-иловалар» сўзлари «29-илова» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 98-модда):
а) 4-банднинг «а» кичик банди олтинчи хатбошига «шунингдек коммунал хўжалик тизими корхоналари учун фаолият хусусиятига кўра иссиқлик энергияси, сув ва табиий газнинг харид қиймати ҳажмлари чиқариб ташланган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
б) қарорга 3-илованинг 27-банди «а» кичик бандининг олтинчи хатбошидаги биринчи жумлага «шунингдек коммунал хўжалик тизими корхоналари учун фаолият хусусиятига кўра иссиқлик энергияси, сув ва табиий газнинг харид қиймати ҳажмлари чиқариб ташланган ҳолда» сўзлари қўшилсин.