1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур Низом микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан фаолиятни амалга оширишда уларга қўйиладиган талаблар, шу жумладан микромолия ташкилотларининг активлари сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш, пруденциал нормативлар, ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
активнинг жами қиймати — активнинг микромолия ташкилоти балансида ва балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг улар бўйича яратилган захира айрилмаган миқдори;
2. Микромолия ташкилоти фаолияти давомида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун захира фонди яратилиши кўзда тутилиши мумкин ва унинг миқдори микромолия ташкилотининг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.
3. Микромолия ташкилотининг активлари мазкур Низомга мувофиқ ўз вақтида ва тўғри таснифланиши ҳамда уларга активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираси (бундан буён матнда захира деб юритилади) яратилиши шарт.
Агар микромолия ташкилоти томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида салбий фарқ юзага келса, бундай инвестицияларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши керак.
8. Микромолия ташкилоти томонидан кафолат бўйича мажбурият тўлаб берилганда, уни таснифлаш мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:
активнинг асосий қисми ва (ёки) фоизларини тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши, бундан мижозни молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ёки тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши мустасно;
таъминот турининг ўзгартирилиши, бундан активнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан таъминотдан чиқарилган ҳамда актив суммасининг гаров суммасига нисбати микромолия ташкилотининг ички ҳужжатларида кўрсатилган чегарадан кўп бўлмаган ҳолатлар мустасно;
мазкур банднинг иккинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлардан бирини ёки бир нечтасини қўллаган ҳолда қарз олувчининг ўзгартирилиши.
10. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифати қуйидагича таснифланади:
асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «субстандарт»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «шубҳали»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда — «умидсиз».
11. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни микромолия ташкилоти балансида акс эттириш микромолия ташкилоти ва қарздор ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ микромолия ташкилоти томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.
12. Алоҳида ҳолларда (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларда қарздор томонидан микромолия ташкилоти олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда) активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартлари қайта қўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан белгиланиши мумкин.
Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар бўйича захира яратиш талаб қилинмайди.
14. Актив сифати «умидсиз» деб таснифланиши билан микромолия ташкилоти уч иш кунида ушбу активни захира эвазига ҳисобдан чиқариши («Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказиши) лозим.
«Умидсиз» деб таснифланган активлар ҳисобдан чиқарилиши активларнинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди ҳамда улар бўйича тўловлар бекор қилинишини билдирмайди. Мазкур активлар «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида ушбу ҳисобварақда акс эттирилиши лозим.
15. Микромолия ташкилоти қарздор мажбуриятининг тўлиқ суммасини тўғри акс эттириш учун мазкур активга фоизлар ҳисоблаб ёзишни уни балансдан ташқари моддаларга ўтказгандан кейин ҳам давом эттиради, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.
16. Микромолия ташкилоти захираларни активларни таснифлаш учун мазкур Низомда назарда тутилган асослар вужудга келган санадан бошлаб шакллантириши ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга ошириши лозим.
18. Мазкур Низом талаблари асосида таснифланган активлар бўйича етарли миқдорда захира яратилмаган ҳолларда Марказий банк захираларни яратиш бўйича қўшимча ажратмаларни амалга оширишни талаб қилишга ҳақли.
19. Микромолия ташкилоти ижро этувчи органи молиявий йил якуни бўйича микромолия ташкилоти иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бериши лозим.
20. Қуйидаги ҳолларда актив сифати «стандарт» деб қайта таснифланиши мумкин:
«субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кейинги тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;
«шубҳали» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда.
21. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилиши билан дарҳол олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.
«Субстандарт» ёки «шубҳали» деб таснифланган активларнинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин активни қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.
Активларнинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин улар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддатларга кечиктирилган тақдирда, ушбу активларнинг сифатини «стандарт» деб қайта таснифлаш мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
22. Активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланганидан, шу жумладан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида акс эттирилганидан бошлаб қуйидаги ҳолларда актив сифати «субстандарт» деб таснифланиши ва унинг кейинги ҳисобини юритиш учун баланснинг актив ҳисоби юритилувчи тегишли ҳисобварағига ўтказилиши мумкин:
шартнома шартларига мазкур Низомнинг 9-бандида келтирилган ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда, активнинг асосий қисми ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда;
шартнома шартларига мазкур Низомнинг 9-бандида келтирилган ўзгартиришлар киритилганда, активни қайтариш графигига асосан камида олти ойлик тўловлари ёки активнинг асосий қисмининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдори тўлиқ ва ўз вақтида тўланганда.
23. Мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ активнинг сифати «субстандарт» деб таснифланган кундан бошлаб активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда актив сифати «стандарт» деб таснифланишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат жамғармаларининг маблағлари;
халқаро молия институтларининг, чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, шу жумладан чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг қарз маблағлари;
юридик шахслардан, шу жумладан чет эл юридик шахсларидан олинган қарз маблағлари;
исломий молиялаштиришга мувофиқ бўлган қимматли қоғозларни жойлаштиришдан олинган маблағлар.
Пруденциал нормативларга мазкур бандда кўрсатилган маблағлар жалб этилган ойдан кейинги ҳисобот ойининг биринчи санасидан бошлаб риоя этиш талаб этилади.
25. Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган микромолия ташкилотларига қуйидаги пруденциал нормативлар ўрнатилади:
юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларнинг энг кўп миқдори.
26. Микромолия ташкилотининг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахслар бўйича таваккалчиликлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бир қарз олувчи ва ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахсларга доир таваккалчиликни ҳисоблашда активнинг жами қийматидан яратилган захира миқдори чегирилади.
27. Микромолия ташкилоти капиталининг етарлилик коэффициенти микромолия ташкилоти жами хусусий капиталининг жами активларига нисбати орқали ҳисобланади ва ушбу коэффициент 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
Яқин қариндошлар деганда қариндош ёки қайин-бўйинчилик муносабатидаги шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ҳамда опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари тушунилади.
31. Микромолия ташкилотининг бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчилигининг энг кўп миқдори микромолия ташкилоти хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
32. Микромолия ташкилотининг барча йирик таваккалчиликларининг (жами суммаси хусусий капиталнинг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликлар) умумий миқдори микромолия ташкилоти хусусий капиталининг 5 баробаридан ошмаслиги лозим.
33. Микромолия ташкилотига алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори микромолия ташкилоти хусусий капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
34. Микромолия ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори микромолия ташкилоти хусусий капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
36. Мазкур Низом кучга кирган санада бир қарз олувчининг ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳининг ҳамда микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахсларнинг микромолия ташкилоти олдида мажбурияти мавжуд бўлиб, мазкур мажбуриятларнинг миқдори ушбу Низомнинг 31 ва 33-бандларида белгиланган меъёрлардан ошиши, бундай мажбурият бўйича тузилган шартнома шартларини ўзгартиришга олиб келмайди.
37. Бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига ҳамда микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг умумий суммаси шартнома тузиш вақтида мазкур Низомда назарда тутилган чекловлар доирасида бўлиб, кейинчалик белгиланган меъёрлардан ошса (хусусий капитал даражаси тушиши ёки бошқалар сабабли), микромолия ташкилоти мазкур ҳолат ҳақида Марказий банкка ўн кун мобайнида маълум қилиши ва Марказий банк билан келишилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда таваккалчиликнинг умумий суммасини мазкур Низомнинг 31 ва 33-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўриши лозим.
38. Қарз олувчи шартнома тузилган даврда микромолия ташкилотига алоқадор ҳисобланмасдан, кейинчалик унга алоқадор шахсга айланса, таваккалчилик миқдорининг мазкур Низомнинг 33 ва 34-бандларида белгиланган талаблардан ошиши пруденциал нормативга номувофиқ деб тан олинмайди, башарти микромолия ташкилоти Марказий банкка ўн кун мобайнида бу ҳақида маълум қилиб, Марказий банк билан келишилган муддатларда, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда пруденциал нормативга мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олган бўлса.
39. Микромолия ташкилоти бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шунингдек микромолия ташкилотига алоқадор бўлган шахслар учун таваккалчиликлар ҳисобини юритиши ва бу тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳар ойда Марказий банкка тақдим этиб бориши лозим.
3-боб. Микромолия ташкилотлари томонидан банкларнинг ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини амалга ошириш
40. Микромолия ташкилотлари томонидан банкларнинг агенти вазифалари банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка, тўлов агенти (субагенти) вазифалари тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек суғурта агенти вазифалари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
41. Микромолия ташкилотларининг банклар, тўлов ва суғурта агенти сифатида агентлик хизматлари мазкур ташкилотлар номидан кўрсатилади. Бунда, агентлик битимлари тузилиши ва улар тузилган кундан эътиборан беш кун ичида мазкур битимлар тўғрисида ахборот Марказий банкка юборилиши лозим.
Агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотлар хизматлар кўрсатилишидан олдин мижозларга ошкор этилиши лозим.
4-боб. Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш
1-§. Умумий қоидалар
42. Жисмоний шахслар томонидан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкларни (ашёларни) ломбардда гаровга қўйиш, сақлаш, ломбарддан талаб қилиб олинмаган ашёларни сотиш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида»ги Қонуни ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
43. Ломбард шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) тақдим этилганида, жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.
44. Ломбард, зарур ҳолларда, гаровга ёки вақтинчалик сақлашга топширилаётган мол-мулкка (ашёга) эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилишга ҳақли.
2-§. Ломбардлар томонидан микроқарзларни расмийлаштириш ва бериш тартиби
45. Гаров асосида микроқарзнинг берилиши ломбард билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган микроқарз шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга оширилади.
Ломбардда мол-мулкларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги гаров паттасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.
46. Микроқарз олиш учун ломбардга гаровга топшириладиган мол-мулк томонлар келишувига асосан баҳоланади.
47. Ломбард қуйидагиларни бажариши шарт:
гаров нарсасини хавфсиз сақлаш учун чоралар кўриши;
гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар бериши;
микроқарз шартномасининг шартлари бажарилганида гаров нарсасини мулк эгасига ёки учинчи шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулк эгасининг ишончномаси асосида дарҳол қайтариши;
гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши;
гаровга қўювчининг талабига асосан микроқарз шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бериши.
48. Гаровга қўйилган ашёларни сотишдан тушган сумма, агар шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, микроқарз, у бўйича ҳисобланган фоизлар, неустойка, ижро муддати ўтганлиги натижасида юзага келган зарарларни қоплаш, шунингдек, сақлаш ва суғурта учун тўлов, гаровга олинган мол-мулкни сотиш бўйича харажатларни қоплашга қаратилади. Агар гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма ломбарднинг талаблари миқдоридан ошса, тафовути гаровга қўювчига қайтарилади.
3-§. Ломбардда мол-мулкларни вақтинча сақлаш
49. Ломбардда ашёларни вақтинча сақлаш шартномаси ломбард томонидан юк топширувчига (мижозга) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги эгасининг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
50. Агар мижоз тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўзи табиатан хавфли ашёларни сақлашга топшириш вақтида уларнинг хусусиятлари тўғрисида ломбардни огоҳлантирмаган бўлса, ломбард ашёларни топширган мижозга кўрилган зарарларни қопламаган ҳолда, уларни хоҳлаган вақтда хавфсизлантириши ёки йўқ қилиши мумкин. Ушбу ашёларни сақлаш натижасида ломбардга ва (ёки) учинчи шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мижознинг зиммасига юклатилади.
51. Ломбардга гаровга ёки сақлаш учун топширилган ашёлар йўқолганда ёки шикастланганда, агар ломбард йўқотиш ёки шикастланиш енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, етказилган мулкий зарар ашёлар эгасига томонлар келишувига кўра қоплаб берилади. Томонлар келишувга эришмаганда мулкий зарарни қоплаш суд тартибида амалга оширилади.
5-боб. Молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш ҳамда ички аудит хизматини ташкил этиш
1-§. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Марказий банкка ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш
52. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар тегишлилигига кўра мазкур Низомнинг 53 ва 54-бандларига мувофиқ Марказий банкка қуйидаги молиявий ва назоратга оид ҳисоботларни ҳамда уларнинг электрон маълумотларини тақдим этади:
пруденциал нормативларга риоя этиш бўйича маълумот (12-илова).
53. Микромолия ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади. Бунда, ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи, олтинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар молиявий натижалар ёки ушбу хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда, ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумот микромолия ташкилоти мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатганда тақдим этилади.
54. Ломбардлар томонидан мазкур Низомнинг 52-банди иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳисобот ва маълумотлар тақдим этилади. Бунда, ушбу Низомнинг 52-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳисобот ломбард молиявий натижаларга эга бўлганда, олтинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот хизматлар бўйича қолдиқ мавжуд бўлганда тақдим этилади.
55. Молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санаси ҳолатига кўрсатилиши керак.
56. Молиявий ҳисоботлар микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача Марказий банкка тақдим этилади. Агар ойнинг 5-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, камчиликлар тузатилиб, икки иш кунида қайта тақдим этилиши шарт.
57. Молиявий ҳисоботлар микромолия ташкилотларининг ёки ломбардларнинг ижро этувчи органи раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим.
58. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар автоматлаштирилган ахборот тизими орқали молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини шакллантириб, Банк тизими маълумотлар омборхонасига (бундан буён матнда БТМО деб юритилади) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача алоқа каналлари орқали юбориши шарт. Агар ойнинг 5-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотлари дам олиш ёки байрам кунидан кейинги иш кунида тақдим этилиши лозим.
техник воситаси ва дастурий таъминоти носоз ҳолатда бўлганда;
форс-мажор ҳолатларида молиявий ҳисоботларни Марказий банкка ва уларнинг электрон маълумотларини БТМОга юборишни кечиктириш сабабларини кўрсатган ҳолда тушунтириш хати билан тақдим қилади.
60. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар мазкур Низомнинг 59-бандида кўрсатилган ҳолатлар ҳақида Марказий банкни дарҳол хабардор этиши ҳамда Марказий банк билан келишилган муддатларда уларни бартараф этиб, электрон маълумотларни тўлиқ юбориши керак. Бунда, келишилган муддат ҳолатни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши лозим.
61. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан айрим молиявий операцияларни ўтказиш қонунчиликка мувофиқ маълум муддатга тўхтатилганидан қатъий назар, улар томонидан молиявий ҳисоботлар ва уларнинг электрон маълумотлари белгиланган муддатларда тақдим этилиши лозим.
62. Активларининг баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлган микромолия ташкилотининг кузатув кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ички аудит хизматини ташкил этиши шарт ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлаши лозим.
Активларининг баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлган ломбардларда ички аудит хизмати ташкил этилиши шарт. Бунда ички аудит хизматини ташкил этишга қўйиладиган талаблар ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асослари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
63. Микромолия ташкилотининг кенгаши мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ микромолия ташкилотининг ички аудит хизмати (бундан буён матнда — ички аудит хизмати деб юритилади) тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилиши лозим. Заруратга кўра Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга йил давомида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Агар Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомнинг аксарият қисмига (50 фоиздан кам бўлмаган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган бўлса, бунда уни янги таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
64. Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда камида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
ички аудит хизмати мақсади, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ички аудит хизматининг фаолият йўналишлари;
ички аудит хизматининг мустақиллиги ва холислигини таъминлаш асослари;
ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва ишдан бўшатиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, ҳисобдорлиги;
ички аудит хизмати ходимларига нисбатан қўйиладиган талаблар (мустақиллик, холислик ва беғаразлик, профессионал малака, одоб-ахлоқ қоидалари);
кенгаш, ижро этувчи орган ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини ички аудит натижалари юзасидан хабардор қилиш шартлари ва тартиби;
ички аудит хизмати ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида тўсқинлик қилаётган ҳолатлар юзасидан кенгаш ва ижро этувчи органни хабардор қилиш тартиби;
ички аудит хизмати микромолия ташкилотида юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар, аниқланган камчилик ва муаммолар ҳамда молиявий операциялар билан боғлиқ масалалар юзасидан, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармаган ҳолда, маслаҳатлар бериш тартиби.
65. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари кенгаш қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
66. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали бажариш учун етарли бўлиши керак.
67. Микромолия ташкилотининг ижро этувчи органи аъзолари, мазкур ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ва улар билан алоқадор шахслар бир вақтнинг ўзида ички аудит хизматида фаолият юрита олмайди.
68. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан берилган ички аудитор малака сертификатига эга бўлишлари;
банк иши, микромолиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида (шу жумладан, ўриндошлик асосида) камида икки йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлишлари;
микромолия ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича етарли билимларга эга бўлишлари, шу жумладан, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билишлари;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига доир қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро стандартлар ҳамда аудитнинг халқаро стандартлари ва уларни амалда қўллаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари.
69. Ички аудит хизмати ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида ички аудиторлик текшируви (бундан буён матнда аудиторлик текшируви деб юритилади) режаси кенгаш томонидан тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши лозим.
70. Ички аудит хизмати ходимларига, шу жумладан раҳбарига нисбатан ижро этувчи орган ёки бошқа шахслар томонидан ўтказилган ҳар қандай босим ва иш фаолиятига қилинган тўсқинлик тўғрисида кенгаш дарҳол ички аудит хизмати томонидан хабардор қилиниши лозим.
71. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари ўзларининг холислиги ва беғаразлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган молиявий ҳужжатларни ёки таваккалчиликларни қабул қилишни кўзда тутувчи ҳужжатларни имзолаш жараёнларида иштирок этмасликлари лозим.
72. Холисликни таъминлаш мақсадида ички аудит хизмати ходимлари ички назоратга доир чора-тадбирларни (ички ҳужжатлар, жумладан сиёсатлар, низомлар, қоидалар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, уларни жорий этиш ёки амалга ошириш жараёнида иштирок этмасликлари лозим, бундан ички аудитга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ички аудит хизматининг таваккалчиликларни бошқариш ёки ички назоратга доир фикр ва мулоҳазаларини бериши мустасно.
73. Ички аудит хизмати қуйидагиларни мустақил таҳлил қилиши ва баҳолаши лозим:
ахборот тизимларининг ишончлилигини, тўлиқлигини ва самарадорлигини ҳамда маълумотларнинг долзарблигини, аниқлигини, қулайлигини, шунингдек махфийлик таъминланганлигини;
қонунчилик ҳужжатларига, жумладан Марказий банкнинг пруденциал талабларига ҳамда микромолия ташкилотининг ички ҳужжатларига риоя этилишини;
Марказий банк, бошқа давлат органлари ва ташқи аудит томонидан аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилганлигини;
активлар бутлигини.
Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом билан ички аудит хизматига мазкур бандда назарда тутилган масалалардан ташқари бошқа масалаларни ҳам таҳлил қилиш ва баҳолаш вазифаси юклатилиши мумкин.
74. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги ҳолатларда жавобгар ҳисобланадилар:
ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида олинган маълумотлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк сирини ташкил этувчи ҳар қандай маълумот махфийлигини таъминламаганда;
ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида олинган маълумотлардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахс манфаатлари йўлида фойдаланганда;
қонунчилик ҳужжатлари ва микромолия ташкилотининг ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажармаганда.
75. Аудиторлик текширувига чиқишдан олдин батафсил аудиторлик текшируви дастури (бундан буён матнда аудиторлик дастури деб юритилади) ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда ички аудит хизмати раҳбари томонидан тасдиқланиши лозим.
76. Аудиторлик дастури аудиторлик текшируви мақсадларини, текшириш соҳаси ва йўналишларини, батафсил иш режасини, текширувлар графигини, аудит предмети бўлган ҳар бир йўналишни текшириш тартиб-таомиллари тавсифини, аудиторлик текширувларида иштирок этувчи ички аудиторлар рўйхатини ўз ичига олиши керак.
Аудиторлик текширувини амалга ошириш жараёнида аудиторлик дастурига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар ёзма равишда ҳужжатлаштирилган ва тасдиқланган бўлиши лозим.
77. Аудиторлик текшируви тугатилганидан сўнг аудиторлик ҳисоботи тайёрланиши ҳамда аудит мақсадлари, миқёси, хулосаларни ҳамда ҳар бир аниқланган камчиликни бартараф қилишга доир батафсил тавсияларни ўз ичига олиши лозим. Тавсиялар аниқланган муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларининг қисқача изоҳини, мавжуд таваккалчиликларни, талаб этиладиган чора-тадбирларни, жумладан, микромолия ташкилотининг ички сиёсатлари ва тартиб-таомилларини кўриб чиқишни ўз ичига олиши лозим.
Ички аудит хизматининг ҳисоботлари ички аудит хизмати ходимларининг мустақил фикр ва мулоҳазаларига асосланиши лозим.
78. Аудиторлик ҳисоботлари бевосита кенгашга тақдим этилиши лозим. Ушбу ҳисоботларнинг нусхалари ижро этувчи органга, шунингдек тегишлилиги бўйича микромолия ташкилотининг алоҳида таркибий бўлинмаларига, филиал раҳбарларига тақдим этилади.
79. Ижро этувчи орган ўтказилган аудиторлик текшируви чоғида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.
80. Ички аудит хизмати текшириш жараёнида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан кейинги назоратни ўрнатиши лозим. Текширишдан кейинги назоратни ўтказиш учун жавобгарлик Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда белгиланган бўлиши керак.
81. Кенгаш аудиторлик текшируви натижасида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ижро этувчи орган томонидан амалга оширилишини назорат қилиши зарур.
6-боб. Якуний қоида
82. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Гаров нарсаси ломбардга эгалик қилиш учун топширилади.
Ломбард гаров нарсасидан фойдаланиш, бошқа шахсга беришга, учинчи шахсларга ижарага ёки текинга фойдаланишга бериш, ёхуд гаров нарсасини бошқа кўринишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас.
9. Сақлаш учун ҳақ суммаси ___________________________________________________________________
Сақлаш учун топширилган ашёдан уни эгасининг розилигисиз фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ломбард ҳақли эмас (ашёнинг сақланишини таъминлаш учун ундан фойдаланиш ҳоллари, бундан мустасно).
Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёлар йўқолишига, етишмаслигига ёки ашёнинг зарарланишига жавобгардир.
Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни уларнинг тўлиқ баҳоланган нархида ўз ҳисобидан юк топширувчининг фойдасига суғурталаши шарт.
Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
___________________________________________________ томонидан жалб этилган маблағлари тўғрисида маълумот
(ташкилотнинг номи)
Т/р
Баланс ҳисобварағи
Кредиторнинг тўлиқ номи
Кредиторнинг СТИРи/ЖШШИР (юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами, ЯТТ ва жисмоний шахс учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)