Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет
кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон «Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда)
иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқ қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисобот 2022 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.».
2. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «
Бюджет ҳисоботи»да:
а)
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Бюджет маблағларини олувчилар Давлат бюджети маблағлари бўйича Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига) чорак (йил) учун Баланс (1-сон шакл)ни, Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҳисобот (2-сон шакл)ни, Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотни ҳамда Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Стандартнинг талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этади.»;
б) 30-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 160-банднинг
тўққизинчи хатбошисидаги «Молиявий ҳолат тўғрисида баланс ҳисобот» деган сўзлар «Давлат бюджети ижросининг баланси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д)
2-илованинг «Кўрсатгичлар» устунидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е)
8-илованинг «Тушумларнинг номи» устунидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» деган сўзлар «Мактабгача таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджети ижросининг баланси»;
031-қатори чиқариб ташлансин;
032-қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисобланган даромадлари (510 300)»;
034 ва 035-қаторлар чиқариб ташлансин;
051-қатордаги «касб-ҳунар таълими муассасаларида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.