toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5286-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида паррандачиликни янада ривожлантириш, бедана гўшти етиштиришни саноатлаштириш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5286-сон Фармонига 1-илованинг рус тилидаги матни 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.

Мясо и пищевые мясные субпродукты

0201 — 0210 (кроме 0203, 0207, мяса ослов, мулов или лошаков по субпозициям 0205 00, мяса перепелов по коду 0208 90 300 0, пищевых субпродуктов свиней, ослов, мулов или лошаков по кодам 0206 30 000 — 0206 80 910 0, 0206 90 910 0, 0208 10, а также 0208 50 000 0, 0208 90 700 0, 0210 11 — 0210 19, 0210 99 410 0, 0210 99 490 0, 0210 99 710 0, 0210 99 790, 0 0210 99 800 0

».

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 январь,
ПФ-1-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2023 й., 06/23/1/0014-сон)