1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3028-6]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 декабрь,
27/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сон қарорига ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
«Мазкур Йўриқнома тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш тартибини белгилайди.»;
2) қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11. Мазкур Йўриқнома мақсадлари учун тижорат банки, банк ва банк филиали деганда қонунчиликда ўрнатилган тартибда Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида хос рақам (уникал код)га эга бўлган тижорат банки филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари (марказлари) ва бошқа алоҳида бўлинмалар тушунилади.»;
4) 41-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экспертизага қабул қилинган банкнот ва тангалар» деган сўзлар «Экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«107. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган нақд пул боғламлари қайта саналганида касса хатоликлари яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, мазкур Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ 145-шаклдаги нақд пул боғлами, дастаси (қопчадаги тангалар) орасидан аниқланган камомад (шу жумладан, тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пуллар бўйича тузилган далолатнома расмийлаштирилади. Бунда:
ортиқча пуллар аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома икки нусхада расмийлаштирилиб (биринчи нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банка жўнатилади), ортиқча пуллар суммаси уни аниқлаган банк фойдасига кирим қилинади;
камомадга йўл қўйилганлиги аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади (биринчи нусха нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкка, учинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкнинг Бош банкига жўнатилади) ва камомад суммаси хатоликка йўл қўйган банк кассиридан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади (камомад суммаси далолатномани тақдим этган банкка нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали тўлаб берилади);
саккизинчи хатбошидаги «тўқ жигарранг йўлли бўлиши шарт.» деган сўзлар «тўқ жигарранг йўлли;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«200 000 сўмлик банкнотлар учун — эни 15 mm бўлган иккита сариқ йўлли бўлиши шарт.»;
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
8) 133-банддаги «Давлат белгиси» ДУК» деган сўзлар «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда «Давлат белгиси» ДУК деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 145-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(ёки сурғучланган)» деган сўзлар «(ёки сурғучланган ёхуд мижознинг пломбири билан пломбаланган)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 147-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(сурғучланганлиги)» деган сўз «(сурғучланганлиги) ёки пломбаланганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «кунлик касса ҳужжатлари» деган сўзлар «кунлик касса ҳужжатлари, томонлар ўртасида ўзаро тузилган шартномага асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «инкассация хизмати ёки банклар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви» деган сўзлар «ўзаро шартномага асосан инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК деб юритилади) хизмати кузатуви» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи — ўнинчи хатбошилардаги «инкассация хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 173-банднинг биринчи хатбошиси ва 178-банддаги «Банкоматлардаги нақд пуллар» деган сўзлар «Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«203. Банк раҳбари, бош бухгалтер ва касса мудири моддий жавобгар шахслар ҳисобланиб, уларга пул омборларидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши, дахлсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилади. Моддий жавобгар шахслар пул омбори эшигини шахсан иштирок этган ҳолда, биргаликда очиб-ёпишлари шарт.
Пул омбори эшигини моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш орқали очиб-ёпиш 226-банд талабларига тўлиқ жавоб берса, моддий жавобгарлик банк бошқаруви раисининг буйруғига асосан банк раҳбарининг ўрнига унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин. Бунда, банк раҳбари моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятини умумий назоратга олиши лозим.
Банк бошқарув раиси ўзгарганда, аввалги раиснинг моддий жавобгарликни банк бўлинмасининг ўринбосари зиммасига юклаш тўғрисидаги буйруғи янги тайинланган банк бошқарув раиси томонидан бир ой муддатда қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши лозим.
Пул омборига эга бўлмаган тижорат банкларининг алоҳида бўлинмаларида, шунингдек, штатлар бирлигида алоҳида бўлинма раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири лавозимлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини таъминлаш бўйича моддий жавобгарлик, банкнинг тегишли буйруғига асосан, мазкур банк бўлинмасининг бошқа лавозимдаги ходимлари зиммасига юклатилиши ҳамда улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилиши лозим.»;
«Банкнинг моддий жавобгар шахслари ишда бўлган вақтда пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгарликни бошқа ходимлар зиммасига юкланишига рухсат этилмайди.»;
«214. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаш, назоратдан ўтказиш мақсадида пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар ҳар ойнинг 1 санасига мазкур банк кассирлари томонидан тўлиқ қайта саналган бўлиши лозим.»;
18) 250-банднинг «б» кичик банди ва 331-банднинг биринчи хатбошисидаги «банк раҳбари» деган сўзлар «банк раҳбари (ёки моддий жавобгарлик юклатилган унинг ўринбосари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 267-банднинг иккинчи хатбошиси ва 268-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ортиқча нақд пул» деган сўзлар «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 282-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар» деган сўзлар «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 297-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» деган сўзлар «Йўқ қилиш учун муомаладан қайтариб олинган тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) қуйидаги мазмундаги 3271-банд билан тўлдирилсин:
«3271. «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК томонидан бир банк бўлинмалари ўртасида нақд пул ва қимматликлар банк билан тузилган шартнома асосида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ташилади.»;
23) 4-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: Мазкур бланкдаги реквизитларга банклар томонидан қўшимча реквизитлар ҳам киритилиши мумкин.»;