Бугунги кунда дарслик ва ўқув-методик мажмуалар сифатига қўйилаётган талабларнинг ортиши уларни яратиш жараёнига матбаа соҳасининг сўнгги ютуқларини қўллаш, ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз, фойдаланиш учун қулай бўлган матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ушбу фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда.
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш, фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, нашр этилаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг матбаа сифатини илғор хорижий тажриба асосида янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони 1-бандига мувофиқ дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг амалга киритилсин:
мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари;
ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талабларни белгилаш;
матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ушбу қарорнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 декабрь,
726-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарорига 1-ИЛОВА
Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг
1. Мазкур Регламент мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим (кейинги ўринларда — ЎМПТ) соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган ва матбаа маҳсулотларининг қуйидаги турлари учун тааллуқли ҳисобланади:
а) ёзув учун матбаа маҳсулотлари:
мактаб дафтарлари;
умумий дафтарлар;
кундалик рейтинг дафтарлари;
расм чизиш учун дафтар ва альбомлар;
бўяш учун альбомлар;
б) ўқув нашрлари:
дарсликлар;
ўқув қўлланмалари;
ўқув-методик мажмуалар (ўқитувчи учун методик қўлланмалар, практикумлар);
амалий қўлланмалар (машқ дафтари, ҳуснихат дафтари, ўқувчилар учун иш дафтари, масалалар тўплами альбоми, ижодий вазифалар учун дафтарлар);
в) қўшимча таълим учун нашрлар:
бадиий-адабий;
илмий-оммабоп;
даврий (журналлар, газеталар);
маълумотнома (луғатлар, каталоглар ва бошқалар);
энциклопедик;
бўш вақт учун (комикслар, кроссвордлар ва бошқалар).
Нашр ҳуқуқи (лицензия, франшиза ва бошқа келишув) асосида Ўзбекистонда чоп этиладиган хорижий нашрнинг техник параметрлари ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин.
2-§. Асосий тушунчалар
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
матннинг кўриниши — қоғознинг сифати (оқлиги, ношаффофлиги, силлиқлиги, зичлиги, оғирлиги) ҳамда босма сифати (териш белгиси ва фоннинг контрастлиги, бўёқнинг тўйинганлиги ва мустаҳкамлиги);
зарарли моддалар — маҳсулотдан фойдаланиш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқарилган материалда рухсат этилган концентрациялар миқдоридан (кейинги ўринларда — РЭКМ) юқори миқдорда мавжуд бўлганда фойдаланувчининг соғлиғи учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган кимёвий моддалар;
маҳсулотни муомалага чиқариш — ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки хорижий ишлаб чиқарувчи функциясини бажарувчи шахснинг омборхонасидан жўнатиладиган ёки омборхонага жойланмасдан юкланадиган ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун импорт қилинадиган маҳсулот;
гигиеник хавфсизлик талаблари — нашрнинг тури, бир вақтда ўқиладиган матннинг ҳажми ва маҳсулотдан фойдаланувчининг ёшига боғлиқ ҳолда матбаа маҳсулотлари, шрифтли безатиш параметрлари ва матнларни безатиш усулларига қўйиладиган талаблар;
макулатура — қоғоз ва картондан тайёрланган, маҳсулот сифатида хизмат муддатини ўтаган қоғоз саноати чиқиндилари;
ёт моддалар — ўқувчи соғлиғи ва матбаа маҳсулотининг сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ифлосланишлар, турли қолдиқлар, доғлар ва шу каби матбаа маҳсулоти таркиби учун бегона қўшилмалар;
шрифтнинг меъёрий ёзилиш шакли — бу гарнитурага боғлиқ ҳолда тегишлича 66,5 % дан 78 % гача бўлган шрифт (очко) энининг унинг баландлигига нисбати;
оптик зичлик — шаффоф объектлар томонидан ёруғликнинг сусайтирилиши ёки ношаффоф объектлар томонидан қайтарилиши ўлчови. Бу ўтказиш (қайтариш) коэффициентига тескари бўлган катталикнинг ўнли логарифми;
асл нусха — макет — ҳар бир саҳифаси чоп этиладиган нашрнинг тегишли саҳифасига тўла мос келадиган нашр (китоб) асл нусхаси;
матбаа материаллари — қоғоз, картон, елимловчи материаллар, матбаа бўёғи, ламинация учун плёнка ва б.;
маҳсулотдан фойдаланувчилар — мазкур Регламентнинг объекти бўлган маҳсулотлардан фойдаланувчи таълим муассасалари ўқувчилари;
маҳсулотни сотиб олувчи — маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлган ёки сотиб олган жисмоний ёки юридик шахс;
кимёвий хавфсизлик — маҳсулотнинг ҳолати бўлиб, бунда фойдаланувчининг соғлиғига зарар етказилиши ёки кимёвий моддалар концентрациясининг ошиши туфайли унинг соғлиғига хавф солиниши билан боғлиқ хавф-хатар мавжуд бўлмаслиги;
бирлашган ўқув нашрлари — иккита синф учун мўлжалланган нашрлар;
CMYK — (Cyan — кўк, Magenta — қирмизи, Yellow — сариқ, Кеу ёки Black — қора ранглар комбинацияси). Матбаа соҳасида кўп рангли тасвирлар учун ушбу тўрт хил бўёқдан фойдаланилади. Уларнинг аралашувидан табиатда бор барча ранглар ҳосил қилинади. CMYKдан фойдаланган ҳолда коллаж ёки композицион тасвирлар, иллюстрация ва турли дизайн элементлари акс эттирилади;
бл/кв — белги квадрат. Бу матн саҳифасида 18,048 mm узунликда нечта териш белгиси мавжудлигини билдиради.
2-боб. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
3. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган матбаа материаллари уларнинг соғлиқ учун хавфсизлигини тасдиқловчи санитария-эпидемиологик хулосаларга эга бўлиши керак.
4. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари кимёвий хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши ва ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган кўрсаткичлардан ошадиган миқдорда модель (ҳаволи ва сувли) муҳитга зарарли моддалар чиқармаслиги керак.
2-§. Асосий кўрсаткичлар
5. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг кўрсаткичлари ушбу Регламентга 2-иловадаги Ёзув учун матбаа маҳсулотларининг параметрларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Газета қоғози ва ялтироқ (бўрланган) қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қайта фойдаланиш учун мўлжалланмаган босма маҳсулотлар (имтиҳон билетлари, топшириқли карточкалар, тест саволлари, кроссвордлар ва шу турдагилар) бундан мустасно.
Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг муқовасида рангли расм, коллаж ёки композицион тасвир, иллюстрация ва дизайн элементларини ҳосил қилишда тўрт хилгача рангли бўёқ (CMYK)дан фойдаланишга йўл қўйилади.
6. Муқова учун — дафтар муқова қоғози, шунингдек, силлиқлиги, механик зичлиги ва елимланиш даражалари бўйича мос келадиган бошқа турдаги муқова қоғозларидан фойдаланилади. Ҳажми 24 варақ ва ундан юқори бўлган мактаб дафтарларининг муқовалари учун боғловчи (переплёт) ва бошқа материаллардан фойдаланишга рухсат берилади.
7. Ёзув дафтарларидаги чизиқларнинг жойлашишига қараб уларнинг қуйидаги турлари белгиланади:
1,2 — битта горизонтал чизиқ;
3 — турли интенсивликдаги иккита горизонтал чизиқ;
Катакли дафтарлар учун қуйидаги чизиқ параметрлари белгиланади:
5 — 5х5 mm ±0,05 ўлчамли катак;
6 — 7х7 mm ±0,05 ўлчамли катак.
Ушбу Регламентнинг олтинчи ва еттинчи бандларида белгиланган кўрсаткичлардан фарқланиш даражаси бир саҳифада 1,5 mm дан ошмаслиги керак.
8. Мактаб дафтарларининг чизиқлари ва ҳошиялар ўлчамлари ушбу Регламентга 3-иловада кўрсатилган талабларга тўлиқ жавоб бериши керак.
9. 12 варақли мактаб дафтарлари ушбу Регламентнинг еттинчи бандида кўрсатилган 1, 2, 3, 4, 5, 6-турдаги чизиқлардан фойдаланган ҳолда, 18 ва 24 варақли ҳамда ундан юқори бўлган дафтарлар — 2 ва 5 турдаги чизиқлар билан тайёрланиши керак.
Асосий чизиқлар ранги — бинафшаранг, яшил, ҳаворанг, кулранг ҳамда ён ҳошия чизиқлари — қизил рангда бўлиши керак.
Қаторларда чизиқларнинг узилиши, бўёқларнинг турлича тўйинганликда бўлиши ва чапланиши, босилувчи элементларнинг юзада акс этмаслиги, ён ҳошияларсиз чоп этилишига йўл қўйилмайди.
Туташ ички ва кейинги бетларнинг горизонтал чизиқлари бир-бирига мос тушиши керак. Чизиқлар орасидаги чегаравий фарқланиш 2,0 mm дан ошмаслиги керак.
10. Кундалик рейтинг дафтарлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган намуна — эталонга мувофиқ чоп этилиши керак.
11. Расм чизиш дафтари ва альбомлар тайёрланадиган қоғозда белгиланган меъёрлардан ортиқ ёт моддалар бўлишига йўл қўйилмайди.
Расм чизиш дафтари ва альбомлар тайёрланадиган қоғозда 1 m2 да майдони 0,5 mm2 гача бўлган ёт моддалар сони 100 тагача бўлиши мумкин, майдони 0,5 mm2 дан юқори бўлган ёт моддалар бўлишига рухсат этилмайди.
12. Бўяш учун альбомларда расм элементларининг минимал чизиқли ўлчамлари 0,5 mm дан кам бўлмаслиги керак.
13. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг четлари текис кесилган бўлиши, қирраларида ёрилиш, доғлар, йиртилган ва букилган жойлар, ғижимлар, хира чизиқлар, ҳалқаларнинг кўтарилиб ёки тушиб қолиши, маҳсулот кўринишини ёмонлаштирадиган бошқа камчиликлар бўлмаслиги керак.
14. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига қуйидагиларни жойлаштиришга рухсат этилади:
биринчи синф ўқувчилари дафтари муқовасининг биринчи ва тўртинчи бетларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда маълумотнома материаллар берилади.
Бунда муқованинг биринчи бетида ижтимоий-гуманитар фанлар, математика, табиий ва техник фанлар ривожига ҳисса қўшган олимлар, буюк мутафаккирлар, давлат арбоблари, ёзувчи ва шоирларнинг портретлари, улар тўғрисида тасдиқланган қисқача маълумот, алломаларнинг ижоди ва кашфиётлари, ҳикматли сўзлари, мамлакатимизнинг қадимий ва замонавий шаҳарлари, тарихий обидалар ва замонавий иншоотлар тасвирларидан;
муқованинг тўртинчи саҳифасида маълумотнома материаллар, алифбо, Давлат мадҳияси, тарихий саналар ва имло қоидалари, Пифагор жадвали, муаммоли топшириқлар, турли ўлчов бирликлари, мисол ва вазифаларни ечиш учун намуналар, шунингдек, махсус QR ёки штрих кодлардан фойдаланиш тавсия этилади.
15. Ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларининг муқоваларида миллий маънавиятимиз, қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизга зид ҳамда ёш авлод онги, билим доираси ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, реклама тавсифидаги маълумот (тасвир)ларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
3-боб. Ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
16. Ўқув нашрлари кимёвий хавфсизлик талабларига жавоб бериши ва модель (ҳаволи ва сувли) муҳитга ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган кўрсаткичлардан ошадиган миқдорда зарарли моддалар чиқармаслиги керак.
17. Ўқув нашрлари ҳамда ўқитувчилар учун методик қўлланмалар параметрлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда фақат ушбу мақсадлар учун мўлжалланган қоғоздан, шу жумладан офсет, типографик, китоб-журнал, машинада енгил бўрланган (Machine Finished Coated) ва шунга ўхшаш турдаги қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Ўқув нашрларини ишлаб чиқаришда газета қоғози ва ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Қуйидагиларга:
ўқув нашрларининг муқовасини ишлаб чиқаришда ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғоздан фойдаланишга;
қайта фойдаланиш учун мўлжалланмаган босма маҳсулотларни (имтиҳон билетлари, топшириқли карточкалар, тест саволлари, кроссвордлар ва шу турдагилар) ишлаб чиқаришда газета қоғози ва ялтироқ (тўлиқ бўрланган) қоғозлардан фойдаланишга;
ўқув нашрлари ҳамда қўшимча таълим учун нашрларнинг муқовалари ва матнида рангли расм, коллаж ёки композицион тасвир, иллюстрация ва дизайн элементларини ҳосил қилишда тўрт хилгача рангли бўёқлар (CMYK)дан фойдаланишга рухсат этилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
10-11-синфлар ҳамда ЎМПТ учун 600 (± 10 фоиз) g дан ошмаслиги керак.
Нашрнинг оғирлигини 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда оширишга рухсат берилади. Оғирлиги 600 g дан юқори нашрлар фақат кутубхонада фойдаланишга мўлжалланади.
20. Тақдим қилиш тавсифи ва бир вақтда ўқиш учун мўлжалланган ахборот материалининг ҳажмига ҳамда ўзлаштирилишга қараб ўқув фанлари бўйича нашрлар қуйидагиларга ажратилади:
гуманитар: алифбо, она тили, жамиятшунослик, атрофимиздаги олам, адабиёт, лингвистика (тилшунослик: ўзбек ва хорижий тиллар), ҳаётий фаолият хавфсизлиги асослари, эстетик цикл фанлари, жисмоний тарбия, меҳнат таълими, чақириққача тайёрлаш ва ҳ.к., ижтимоий (жамият) фанлар: тарих, давлат ҳуқуқи, мантиқ, психология ва ҳ.к.;
табиий: физика, кимё, география, биология, астрономия ва ҳ.к.;
формал: математика, алгебра, информатика ва ҳ.к.;
ўрта махсус ва профессионал таълим учун махсус фанлар.
23. Ўқув нашрларининг асосий дизайн элементларига (гарнитура, шрифт ўлчами, қаторнинг узунлиги ва бошқа кўрсаткичлар) қўйиладиган гигиеник талаблар болаларнинг ёш тоифалари, хусусан, кўриш анализаторнинг ривожланиш хусусиятлари билан белгиланади. Ўқиш пайтида кўриш юкламасининг катталиги кўриш ва қулай ўқилувчанлик шароитларига боғлиқ.
24. Нашр асл нусха — макетини яратишда турли хил компьютер ва дастурий таъминотлардан фойдаланилиши туфайли матбаа маҳсулотларидаги матн шрифти ўлчамлари мутлақ ўлчамда — mm ва Регламентга 5-иловага мувофиқ нисбий ўлчамларда — кеглларда берилади.
25. Машқ ва иш дафтарларида ўқувчи томонидан вазифаларнинг бажарилиши учун ҳар бир саҳифада камида 30 фоиз бўш жой ажратилади.
26. Умумий ўрта таълим ва ЎМПТ учун ўқув нашрларида:
а) меъёрий ёки кенг, ёрқин ёки нимқора ёзиладиган шрифтлар қўлланилади;
б) фақат шеърлар ва сўз рўйхатлари учун матнни икки устунда теришга рухсат этилади, устунлар орасидаги масофа эса 12 mm (1 — 4-синфлар), алифбода — 12 mm, ихтисослаштирилган мактаблар учун — 16 mm, ўрта ва юқори синфлар (5 — 11-синфлар) ва ЎМПТ учун — 9 mm;
(26-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
в) ихтисослаштирилган мактаблар учун фақат кесма ёки янги кам контрастли шрифтлар гуруҳи қўлланилади;
г) ҳарфлар, рақам ва кимёвий формулаларни безашда формулаларнинг асосий элементлари шрифтининг кегли асосий матннинг шрифт ўлчамидан 2 пункт (Дидо тизими бўйича 1 пункт 0,376 mm) кичик бўлиши мумкин, формулаларнинг ёрдамчи элементлари учун 6 кеглдан кам бўлмаган шрифт ишлатилади;
матннинг асосий қисмини бўёқ фонида чоп этиш (выворотка);
ёзув, машқ ва иш дафтарларида ёзиш учун мўлжалланган майдонларда рангли ва кулранг фон;
асосий ва қўшимча матн учун учта ёки ундан ортиқ устунли териш.
(26-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
б) устунлардаги сўзлар рўйхати ва устунлар орасидаги масофа 12 mm дан кам бўлмаган ҳолатда йўл қўйилади;
(27-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
в) саҳифадаги бўғин кўчиришлар сони 4 тадан ошмаслиги керак;
(27-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
д) шрифт ўлчами 18 кегль бўлганда қаторнинг сиғими кирилл графикаси учун 5,4 дан ва лотин графикасидан фойдаланиш учун 6,0 бл/кв дан ошмаслиги керак;
е) алифбонинг ҳарфга доир саҳифасида расмларга ажратилган умумий майдон камида 50 фоизни, ҳарфдан ташқари қисмида камида 30 фоизни ташкил этиши тавсия этилади.
28. 1 — 4-синфлар учун ўқув адабиётларида:
а) кесма ёки янги кам контрастли шрифтлар гуруҳлари қўлланилади;
б) рангли (кулранг) фонда 200 белгидан кўпроқ ҳажмдаги матнни чоп этишда оқ қолип-плашкадан (нашр қоғозининг белгиланган оқлик даражаси) фойдаланилади — шрифтнинг қўшимча ажратилиши талаб этилмайди;
(28-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
в) сўзлараро оралиқ асосий матн шрифти баландлигининг 110 фоиздан 150 фоизгача қисмини ташкил этиши керак;
(28-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
г) 1 — 4-синфлар нашрларидаги шрифтли ажратишда ранглардан фойдаланишда 4 хил рангдан, шунингдек, уларнинг тусларидан ошишига йўл қўйилмайди. Матнни қолип-плашкали ажратишда ранглар интенсивлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги зарур. Ушбу талаблар билан методик материалларни (схемалар, диаграммалар, жадваллар) тартибга солиниши мажбурий эмас. 5 — 11-синфлар нашрлари учун иккидан кўп ранг бўёғидан, ўрта махсус таълим нашрлари учун умуман ранг бўёқларидан фойдаланиш тавсия этилмайди;
(28-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
д) расм остига ёзув қўйиш учун баландлиги асосий матн шрифти баландлигидан 4 пунктдан кўп бўлмаган шрифтдан фойдаланиш тавсия этилади;
(28-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
е) ўқлари қия бўлган юмалоқ ҳарфлардан иборат шрифтлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди (медиевал гуруҳи шрифтлари).
1 — 4-синфлар учун чоп этилувчи математикага доир нашрлар учун қаторнинг узунлиги минимал 90 mm бўлганда 14 кеглга рухсат этилади.
2 — 4-синфлар учун табиатшунослик бўйича ўтказилувчи практикумларда сиғими 7,7 бл/кв дан кам бўлмаган 12 кегль баландликдаги шрифтдан, матн ҳажми 200 белгидан ошмайдиган қўшимча матн учун 11 кеглдан фойдаланишга йўл қўйилади.
1 — 4-синфлар учун ўқув нашрларининг матнли безатилиши мазкур Регламентга 6-иловада келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
б) матнни ажратиб кўрсатиш учун учтадан ортиқ рангли бўёқдан фойдаланиш мумкин эмас;
в) уч ёки ундан ортиқ устунларга сўз ва сўз бирикмалари рўйхатини жойлаштиришга рухсат берилади (гуманитар фанлар бўйича нашрларда), хронологик материаллар фақат устунлар орасидаги масофа 9 mm дан кам бўлмаган ҳолатда, 6 mm дан кам бўлмаган ажратувчи чизиқ бўлганда рухсат этилади;
г) кўргазмали тасвирлар (графика, чизма, жадвал, диаграмма ва бошқалар) учун учтадан ортиқ рангдан, шу жумладан, қора бўёқдан фойдаланилмайди. Кўргазмали расмлардаги ёзувлар шрифти 8 кеглдан кам бўлмаслиги керак.
5 — 9-синфлар, 10-11-синфлар ва ЎМПТ учун ўқув нашрларининг матнли безатилишига қўйиладиган талаблар мазкур Регламентга 7 — 11-иловаларда келтирилган.
30. 1 — 4-синфлар учун ўқув нашрларида картографик ёзувлар учун шрифт кегли 10 дан кам бўлмаслиги, 5 — 9-синфлар учун — 9 дан кам бўлмаслиги, 10-11-синфлар ва ЎМПТ учун — 8 дан кам бўлмаслиги керак.
31. Бирлашган ўқув нашрларининг матнли қисмида 1-2-синфлар учун кегли 16 бўлган шрифтдан, 2-3 ва 3-4-синфлар учун 14 дан кам бўлмаган, 4-5-синфлар учун 12 дан кам бўлмаган, 5-синф ва ундан юқори синфлар учун эса 11 кеглдан фойдаланишга рухсат этилади.
меъёрий ёки кенг, ингичка чизиқли ёки нимқора ёзилишга эга шрифтлар ишлатилади;
қора бўёқ ёрдамида чоп этишда нашрдаги матн тасвири элементлари ва қоғознинг оптик зичлиги интервали камида 0,7 бўлиши керак. Белгиларининг штрихлари ноаниқ (узилган) ҳолда бўлган матнни чоп этишга йўл қўйилмайди.
курсив — асосий матн шрифти кеглидан 2 пункт каттароқ шрифт кеглидан фойдаланилганда;
интерлиньяжни (қаторлар орасидаги масофа) ошириш камида 2 пункт.
4 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган нашрларнинг ўқувчилари ҳақидаги маълумотлар учун ажратилган жойда «Катталарнинг болаларга ўқиб бериши учун» деган маълумот қўшилиши керак.
33. Биринчи ёш гуруҳига доир болалар учун нашрлар матнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
рангли бўёқлар (ажратишлардан ташқари);
шрифтни белгилаш (выворотка);
кўп устунли териш (шеърлардан ташқари);
чизилган шрифтлар (ажратишлардан ташқари).
Иккинчи тоифага доир нашрларда рангли фонда рангли бўёқ билан босиб чиқаришда матн ҳажми 200 белгигача бўлганда шрифтнинг кегли камида 20 бўлиши керак.
Шеърлар учун устунлар орасидаги масофа 12 mm дан кам бўлмаган иккита устунли теришга рухсат берилади.
Чизилган шрифтлардан фойдаланганда уларнинг ўлчамлари — кегли 20 дан кам бўлмаслиги керак.
Агар асосий матн шрифтининг кегли 16 дан кичик бўлса, матнни рангли бўёқлар билан ажратишда шрифтининг кегли 18 дан кам бўлмаслиги керак.
Нашр саҳифасида расмларнинг майдони 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Кўп бўёқли расмларда (рангли, кулранг фонда) кесма шрифтлардан фойдаланиш керак, шрифт кегли 18 дан кам бўлмаслиги, саҳифадаги матн ҳажми 200 белги ёки ундан камроқ бўлганда 16 кегль ишлатилиши, интерлиньяж (қаторлар ораси) 4 пунктдан кам бўлмаслиги керак.
Биринчи ёш гуруҳи учун нашрларнинг матнли безатилишига қўйиладиган талаблар ушбу Регламентга 12-иловада келтирилган.
34. Иккинчи ёш гуруҳидаги болалар учун нашрлар матнида қуйидагилар қўлланилмаслиги керак:
рангли бўёқлар;
шрифтни белгилаш (выворотка);
кўп устунли териш;
чизилган шрифтлар.
Асосий ва қўшимча матнни рангли, кулранг фонда ҳамда кўп бўёқли тасвирларни чоп этиш учун қуйидаги шрифтли безатилишдан фойдаланиш керак:
нимқора, меъёрий ёки кенг тўғри ёзиладиган кесма шрифтлар;
асосий матн шрифтининг кегли 14 пунктдан кам бўлмаслиги керак;
ҳажми ҳар бир саҳифада 200 белгидан кўп бўлмаган қўшимча матн шрифтининг кегли 12 пунктдан кам бўлмаслиги керак;
шрифтни белгилаб босиш учун фоннинг оптик зичлиги 0,5 дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳажми ҳар бир саҳифада 600 белгидан кўп бўлган қўшимча матн учун асосий матн учун белгиланган шрифт безатилиши қўлланилиши керак.
Расмлар остидаги ёзувлар учун 12 пунктдан кам бўлмаган шрифтдан фойдаланиш ва уларни расмнинг четидан 4 mm дан кам бўлмаган масофада жойлаштириш тавсия этилади.
Нашрда расмларининг умумий майдони 30 фоиздан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
Иккинчи ёш гуруҳи учун нашрларнинг матнли безатилишига талаблар ушбу Регламентга 13-иловада келтирилган.
35. Учинчи ёш гуруҳига доир болалар нашрлари матнида қуйидагилар қўлланилмайди:
шрифтни белгилаш (выворотка);
рангли бўёқлар;
кўп устунли териш.
Биринчи устуннинг энг узун сатрининг чеккасидан ҳисобланганда устунлар орасидаги масофа камида 9 mm ни ташкил қилса, шеърлар учун икки устунли матнга рухсат берилади.
Расмларининг умумий майдони 30 фоиздан кам бўлмаган биринчи тоифа нашрларида икки устунли теришга рухсат берилади, бунда сиғими квадрат учун 9,5 белгидан кўп бўлмаган меъёрий нимқора тўғри ёзиладиган кам контрастли шрифтлардан фойдаланилиши керак.
Ҳажми ҳар бир саҳифада 1500 белгидан ошмайдиган қўшимча матн ва ажратишлар учун рангли бўёқлар ва шрифтларни белгилаш фақат қуйидагича шрифтли безатишда қўлланилади:
шрифт кегли 12 пунктдан кам бўлмаганда;
қатор узунлиги 2 1/4 квадратдан кам бўлмаганда (ажратишлардан ташқари);
шрифтни белгилаш учун фоннинг оптик зичлиги 0,5 дан кам бўлмаганда.
Учинчи ёш гуруҳи учун нашрларнинг матнли безатилишига қўйиладиган талаблар ушбу Регламентга 14-иловада келтирилган.
36. Тўртинчи ёш гуруҳидаги болалар учун нашрларнинг матнли қисмида қуйидагиларга йўл қўйилади:
матнни ажратиб кўрсатишда учтадан кўп бўлмаган рангли бўёқларни қўллаш;
Тўртинчи ёш гуруҳи учун нашрларнинг матнли безаклашга талаблар ушбу Регламентга 15-иловада келтирилган.
37. Ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар (даврий ва бўш вақт учун мўлжалланган нашрдан ташқари), туридан қатъи назар, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
38. Ёзув учун матбаа маҳсулотлари ва ўқув нашрлари ўрам қоғозига, боғламларга, қутиларга, гофроқутиларга ёки матбаа маҳсулотларининг сақланишини таъминлайдиган термокиришувчан полиэтилен плёнкаларга ўралган бўлиши керак.
39. Қадоқдаги босма маҳсулотларнинг брутто массаси 30 kg дан ошмаслиги керак.
5-боб. Матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш усуллари
46. Идентификация дейилганда муайян маҳсулот (ёзув учун матбаа маҳсулотлари, таълим муассасалари учун ўқув нашрлари)нинг хавфсизлик кўрсаткичлари ушбу Регламент билан белгиланган талабларга мувофиқ келиши, яъни маҳсулот номи, тури (вазифаси)нинг айнан ўхшаш эканлигини аниқлаш тушунилади.
47. Маҳсулотлар номи, тури (вазифаси), сифатлари бўйича ва уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари ушбу Регламент билан белгиланган талабларга мувофиқлигини идентификациялаш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уни муомалага киритаётган тайёрловчи (сотувчи);
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида сертификациялаш бўйича ташкилот;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маҳсулотнинг ушбу Регламент талабларига мос келишини текширишга ваколатли давлат назорат органи.
48. Ёзув учун матбаа маҳсулотлари ва таълим муассасалари учун ўқув нашрларини идентификациялаш органолептик ва қурилмали усуллардан фойдаланиб амалга оширилади:
органолептик усулда идентификациялаш маҳсулот номи ва тури (вазифаси)га кўра, шунингдек, ушбу Регламентга мувофиқ, аниқланаётган маҳсулот турига хос бўлган ўхшашлик ва белгиларга қараб ўтказилади;
идентификациялашнинг қурилмали усулида синовлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ ўтказилади.
Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларини қабул қилиб олишда намуналарни танлаб олиш меъёрлари ушбу Регламентга 16-иловада келтирилган.
6-боб. Ўтиш даври
49. Ушбу Регламент қабул қилинган пайтдан бошлаб унинг 1-бандида кўрсатилган умумтаълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларининг турларига талабларни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар улар мазкур Регламентга мувофиқлаштирилгунига қадар ушбу Регламентга зид бўлмаган қисмлари қўлланилади.
50. Ушбу Регламент амалга киритилгунга қадар қонунчиликка кўра мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши керак бўлган таълим муассасалари матбаа маҳсулотларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаш тизимида белгиланган қоидалар қўлланилади.
51. Ушбу Регламент кучга киритилгунга қадар таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларига олинган санитария-эпидемиологик хулосалар ва мувофиқлик сертификатлари ушбу сертификатларда белгиланган муддат давомида амал қилади.
7-боб. Давлат назоратидан ўтказиш тартиби
52. Мазкур Регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширади.
8-боб. Чиқиндиларни утилизация қилиш
53. Ишлаб чиқариш чиқиндилари, макулатураларни йиғиш ва тўплаш, уларни ҳисобга олиш ва хатловдан ўтказиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча ташкилотларда амалга оширилиши керак.
9-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
55. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
60 х 84 1/8, 60 х 84 1/16, 60 х 90 1/8, 60 х 90 1/16,
62 х 84 1/8,
62 х 90 1/16,
70 х 90 1/16,
70 х 1001/16,
70 х 1081/16, 84 х 1081/16, 84 х 1081/32,
70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган
86 — 91
1. Муқова 13мкм ± 3 ламинация плёнкаси билан қўшиб бириктирилади1.
Саҳифаларни блокларга ва блокларни муқова билан бириктириш учун notch ёки burst binding технологияси бўйича махсус кучайтирилган елимланган чоксиз бирикмалардан фойдаланилади.
Шунингдек, саҳифаларни блокларга ва блокларни муқова билан бириктириш учун ўқув нашрлар капрон (ёки армирланган) ипда камида 5 та чок2 билан тикилиши ёки белгиланган елимлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда бириктирилиши мумкин.
2. Блокни жамлашда корешок ва унинг икки томонидаги биговка учун ажратилган қаттиқ муқова учун 10 mm, юмшоқ муқова учун 5-6 mm гача қисмлари тўлиқ муқовага елимланади.
Муқова орқа ва олд томонидан биговкақилинади.
3. Дарсликлар ва амалий қўлланмалар уч томонидан тўғри ва текис қирқилади.
Дарсликларнинг тепадаги ўнг ва пастдаги ўнг бурчаклари радиуси 5 — 10 ммга тенг бўлган юмалоқ шаклга келтирилади.
4. Амалий қўлланмалар учун муқова ва саҳифалар ўртадан (букилган ҳолатда) иккита сим ҳалқа билан мустаҳкамланади.
1-синф учун машқ, ҳуснихат, иш ва ижодий вазифалар дафтарлари
Офсет қоғози
86 дан кам бўлмаган
70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган
88 дан кам бўлмаган
2- ва ундан юқори синфлар учун машқ, ҳуснихат, иш ва ижодий вазифалар дафтарлари
Офсет қоғози
86 дан кам бўлмаган
70,0 ± 3,0 дан кам бўлмаган
86 дан кам бўлмаган
* Бичим (ўлчам) бўйича чегаравий фарқланишлар ±2 mm дан кўп бўлмаслиги керак.
** Ўқув қўлланмаларининг муқоваси учун 190±5 g/m2 дан кам бўлмаган қоғоздан фойдаланилади.
*** Енгил вазнли қоғознинг ғоваклилик даражаси 1,4 — 1,8 sm3/g., зичлиги 70 g\м² ва 80 g\м² бўлган офсет қоғознинг ғоваклилик даражаси — 1,2 sm3/g, зичлиги 80 g\м² бўлган машинада енгил бўрланган китоб-журнал қоғозининг (Machine Finished Coated Paper) ғоваклилик даражаси — 1,0 sm3/g бўлиши керак.
Машқ дафтарлари муқоваси плёнка билан қопланмайди.
Бичими 70 х 1081/16, 70 х 1001/16, 70 х 90 1/16, 60 х 90 1/16 бўлган ва бошқа кичик форматдаги ўқув нашрлар камида 4 та чок билан тикилган ёки белгиланган елимлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда бириктирилган бўлиши лозим.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
* Ҳажми 200 белгидан кўп бўлмаган қўшимча матн учун рухсат этилади.
** Қавсларда лотин алифбосида чиқариладиган нашрлар учун шрифт сиғими кўрсатилган.
Катта бичимлардан, яъни 60 х 90 1/8, 70 х 90 1/8, 60 х 84 1/8 форматлардан фойдаланганда, саҳифада қатор узунлиги максимум 185 mm дан ошмаслиги керак.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2023 й., 09/23/209/0290-сон)
Изоҳ. Қавсларда лотин алифбосида чиқариладиган нашрлар учун шрифт сиғими кўрсатилган.
* Фақат тилшунослик бўйича нашрларда рухсат этилади.
** Саҳифада 5-6-синфлар учун кўпи билан 1000 та белги, 7 — 9-синфлар учун кўпи билан 1500 та белги, ЎМПТ учун кўпи билан 2000 та белги бўлган ҳажмдаги қўшимча матнга рухсат этилади.
* Саҳифада 5-6-синфлар учун кўпи билан 1000 та белги, 7 — 9-синфлар учун кўпи билан 1500 та белги бўлган ҳажмдаги қўшимча матн, жадваллар, расмларга ёзувлар учун рухсат этилади.
** Қавсларда лотин алифбосида чоп этиладиган нашрлар учун шрифт сиғими кўрсатилган.
Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларини қабул қилиб олишда намуналарни танлаб олиш меъёрлари
Партия ҳажми
Танлов ҳажми
Нуқсонли маҳсулот бирликлари сони
Ташқи кўрикдан ўтказиш учун
Синов учун
Қабул қилиш сони
Яроқсизга чиқариш сони
ташқи кўриниши бўйича
синов натижалари бўйича
ташқи кўриниши бўйича
синов натижалари бўйича
1 — 150
15
3
3
1
3
2
151 — 280
32
5
3
1
6
2
281 — 500
50
8
4
1
8
2
501 — 1200
80
10
5
1
9
2
1201 — 3200
125
12
6
2
11
3
3201 — 10000
200
15
7
2
11
3
10001 — 35000
315
20
9
3
15
4
35001 ва юқори
500
30
11
4
22
5
Синовларни амалга ошириш учун ташқи кўриниши бўйича назоратдан ўтган маҳсулотлар танланиши керак.
Синовдан ўтмаган намуналарда синов ўтказишга йўл қўйилмайди.
Агар танловдаги нуқсонли маҳсулотлар сони қабул қилиш сонидан кам ёки унга тенг бўлса, матбаа маҳсулотлари партияси ушбу Регламент талабларига мувофиқ деб ҳисобланади.
Агар танловдаги нуқсонли маҳсулотлар сони яроқсизга чиқариш сонидан кўп ёки унга тенг бўлса, матбаа маҳсулотлари партияси ушбу Регламент талабларига номувофиқ деб ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасалари учун полиграфия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги 146-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)» 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига илованинг 7-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 9-банди.