1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3101-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-сон қарори (рўйхат рақами 3101, 2018 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 980-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 ноябрь,
62-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 ноябрь,
29-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 15 ноябрдаги 62-сон ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 7 ноябрдаги 29-сон қарорига ИЛОВА
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
олтинчи хатбоши «унинг томонидан тақдим этилган ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органда ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;»;
йигирманчи хатбошидаги «ёки терроризмни молиялаштириш» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).».
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;».
«ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек ушбу Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилиниши назоратини амалга оширади;»;
«аудиторлик ташкилоти фаолиятида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик, қоидабузарликларни бартараф этиш, шунингдек ички назорат тизими самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлаш юзасидан аудиторлик ташкилотининг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;».
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган операцияларини мониторинг қилиш тартиби;».
«тегишли ҳужжатлар асосида мижозни текшириш ва идентификациялашни, шунингдек унинг вакилининг шахсини ва ваколатларини текширишни;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.».
биринчи хатбошидаги «ва уларнинг яқин қариндошларига» деган сўзлар «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши «ўрнатиш» деган сўздан кейин «(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. Қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
«211. Аудиторлик ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг (Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар) лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин.
Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик аудиторлик ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда аудиторлик ташкилотлари:
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни электрон тизимлар орқали, шунингдек идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Аудиторлик ташкилотлари мазкур банднинг учинчи-тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.».
10. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, аудиторлик ташкилотлари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсларни идентификация қилиши ва уларнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.».
«Аниқланган таваккалчиликлар назорат қилишнинг кенгайтирилган ёки соддалаштирилган чораларини қўллаш ҳамда ресурсларни самарали тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини бериш керак.
Аудиторлик ташкилотлари ҳар йили таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши керак.
Аудиторлик ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши мумкин.».
«в» кичик банддаги «чет эл корхоналарининг ваколатхоналари» деган сўзлар «юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банддаги «ва уларнинг яқин қариндошларига» деган сўзлар «, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Қуйидаги мазмундаги 341-банд билан тўлдирилсин:
«341. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилига камида бир марта жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан аудиторлик ташкилотлари фаолиятида таваккалчилик даражасини ўрганишни, таҳлил қилишни ва баҳолашни ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўради ҳамда бу тўғрисида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилади.».
16. 39-банддаги «чиқган» деган сўз «чиққан» деган сўз билан алмаштирилсин.
«41. Шубҳали операция ҳақидаги хабар аудиторлик ташкилоти томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.».
«45. Операцияни тўхтатиш ва тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.».
«48. Аудиторлик ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг улар билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан иш муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлашлари шарт.».
«57. Аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
«Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган МАЪЛУМОТ
1. Тўлиқ, шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.
2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган маълумотлар (сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи ва бошқа маълумотлар).
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.
4. Жойлашган жойи (почта манзили, филиаллар ва ваколатхоналар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар).
5. Мижоз ва бенефициар мулкдорни амалий иш муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар.
6. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати.
7. Мижоз вакили шахсининг идентификацияси (паспорт, ID-карта ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар асосида) ҳамда ваколатларини текшириш тўғрисидаги маълумотлар.
8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари, бенефициар мулкдорини идентификациялаш (шахсини ва яшаш жойини аниқлаш, юқори мансабдор шахс, унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс эканлиги тўғрисида белги) тўғрисидаги маълумотлар.
9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.
11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).
12. Ички қоидалар билан аниқланадиган бошқа маълумотлар.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2022 й., 10/22/3101-2/1110-сон)