1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛИ ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Суғурталаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Миллий хавфсизлик хизматига, Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита суғурталовчилар ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
б) суғурталанган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронига — ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 75 фоизи, II гуруҳ ногиронига — 50 фоизи, III гуруҳ ногиронига — 30 фоизи миқдорида;
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4.1. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни мазкур қарорда белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошласин.
4.2. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситалари «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.