1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛИ ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Суғурталаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига, Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Давлат хавфсизлик хизматига, Электрон технологияларини ривожлантириш марказига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига, Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 370-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон)
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги суғурталовчилар ҳисобланади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 370-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон)
а) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир йил мобайнида олинган жароҳат(контузия), касалланиш натижасида вафот этганда — унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда) республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 йиллиги миқдорида;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
б) суғурталанган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронига — ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 75 фоизи, II гуруҳ ногиронига — 50 фоизи, III гуруҳ ногиронига — 30 фоизи миқдорида;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
бир суғурта қилинувчига бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи — 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.02.00 Миллий хавфсизлик Кенгаши;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июль 359-сон — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда қарори таҳририда)
Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.
(4.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон)