Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси корхона ва ташкилотлари асосий фондларининг юқори даражада физик ва маънавий эскирганлиги муносабати билан ҳамда уларни Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тугаллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмасига Давлат мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган умумий сумманинг 45 фоизи миқдоридаги бевосига ажратмалар ҳисобига махсус фондлар ташкил этишга, кейинчалик улардан янги ишчи ўринлари ташкил қилишда, иловага
* мувофиқ уюшма корхона ва ташкилотларининг асосий фондларини янгилашда фойдаланишга рухсат этилсин.
2. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда «Ўздавжамғарма» билан биргаликда махсус фондлардан фойдаланиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1993 йилнинг охиригача уюшма корхона ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тугаллашни таъминласин.