Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2556-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги ПҚ-348-сон «Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи (рўйхат рақами 2556, 2014 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 ноябрь,
28-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 28-сон буйруғига ИЛОВА
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари — паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий хизматчилар эса, ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатлари (ҳарбий гувоҳнома ёки офицернинг шахсий гувоҳномаси);
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси, миллий паспорти ёки чет давлат фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан қабул қилинади.».
«олти ойда бир марта тегишли Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаси ёки туман (шаҳар) бўлимидан А, В ва С гепатитларига алоқадорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;».
«41. Донорнинг соғлиғида донор бўлишга қарши кўрсатмалар бўлган тақдирда, тиббий ҳужжатларга (Донорнинг ҳисобварақаси ва Пуллик (фаол) донорнинг тиббий картаси ёки Бепул (беғараз) донорнинг картасига) уни донорликдан четлаштириш сабаблари ва ҳисобдан чиқарилган санаси ёзиб қўйилади ва ўз навбатида, ушбу донор ҳақидаги ахборот Ягона донорлик марказига юборилади.».
8. 1-илова матнидаги «Сизда сўнгги 3 ҳафта ичида безгак бўлганми?» деган сўзлар «Сизда сўнгги 3 ҳафта ичида тана ҳарорати кўтарилганми?» деган сўзлар билан алмаштирилсин.