Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2882-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 22/ҚҚ ва 8-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 2882, 2017 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 ноябрь,
22-2022-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 ноябрь,
32-2022/ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сон ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сон қарорига ИЛОВА
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«комиссия аъзолари — тегишли олий таълим муассасаси вакили, шунингдек академик лицей ҳамда келишув асосида турдош профессионал таълим муассасаларининг касбий фан ўқитувчилари.».
3. 19-банднинг биринчи хатбошисидаги «кейинги ўқув йили бошлангунга қадар (бироқ, академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар)» деган сўзлар «академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 20-банддаги «академик лицей директорининг» деган сўзлар «тегишли олий таълим муассасаси ректорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Низомнинг иловаси мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Академик лицей сертификатининг давлат намунаси. Академик лицей сертификатининг тавсифи.
Сертификат 105х297 мм ўлчамда, қоғози 100% пахтадан тайёрланган, зичлиги 120+5 гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгисидан иборат бўлади.
Сертификат бланкасининг юз томони юқори қисми марказида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (рангли) тасвири туширилади. Давлат гербидан (рангли) 10 мм паст қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари, унинг таг қисмида «SERTIFIKAT» сўзи қизил рангда лотин алифбосида ёзилади.
Матн — Сертификат бланкаси ички қисми чап томонида лотин алифбосида, ўнг томонида инглиз тилида тегишли ёзувлар туширилади.
Сертификат варағи ички қисмининг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25х10 мм ўлчамда) қиёфаси кўринмайдиган тасвири жойлаштирилади ва мазкур қуш қиёфаси ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Сертификат бланкаси қуйидаги ҳимоя элементлари билан тайёрланади:
б) босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқлардан фойдаланади;
в) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;
г) махсус ҳимояланган сув белгили қоғоз ишлатиш;
д) давлат гербини рангли тасвирлаш;
е) кичик матн бир неча бор катталаштирилганда кўринадиган сертификат саҳифасининг матн чизиқларида жойлашади ва такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» микроматнли сўз бирикмаси мавжуд.
Сертификатнинг ташқи ўнг томони:
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKAT