Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-майдаги ПҚ-257-сон «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. ҚМҚ 2.04.03-19 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 4.9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4.9. Оқова сув қувур ўтказгичларида қуйидагилар қўлланилиши керак:
ўзи оқар тармоқларда — босимсиз ва босимли (асосланган ҳолларда) темир бетонли, бетонли, сополли, чўян, асбест цементли, пластмасса, базалт композит қувурлар ва темир бетонли қисмлар;
босимли тармоқларда — босимли темир бетонли, асбест цементли, чўян, пўлат, пластмасса ва басалт композит қувурлар.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.