toggle_night_mode
Ҳужжат 01.02.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
«Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2670-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги 9-мҳ-сон «Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2670, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 236-модда);
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сон «Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (руйхат рақами 2670-1, 2018 йил 12 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон).
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 февралдан кучга киради.
Вазир Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 ноябрь,
8-mh-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 10/22/2670-2/1044-сон)