1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.03.00 Монополияга қарши сиёсат (шунингдек, 09.02.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
Жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 январга қадар» сўзлари «1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;