1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3237-2]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги 529-сон «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 октябрь,
2022-29-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 26 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 октябрдаги 2022-29-сон қарорига ИЛОВА
Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.».
«учинчи шахс — ўз фаолиятида қонунчиликда тақиқланмаган мақсадларда фойдаланиш учун солиқ тўловчига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан солиқ органларига ёки «Ишончли ҳамкор» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда «Ишончли ҳамкор» ААТ деб юритилади)» орқали мурожаат қилган шахс;»;
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ишончли ҳамкор» ААТ — солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодларини, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотларни учинчи шахсларга реал вақт режимида юбориш имкониятига эга автоматлаштирилган ахборот тизими.».
«юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;»;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлар таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари.».
солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;
ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби — тижорат ташкилотлари учун.».
«7. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:
фамилияси, исми, отасининг исми;
фуқаролиги;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи ёки идентификация ID-карта маълумотлари;
яшаш жойи (манзили).».
7. Қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.».
«11. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) асосида амалга оширилади.».
«19. Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда «Ишончли ҳамкор» ААТ орқали тақдим этилади.».
10. 21-банднинг иккинчи хатбошиси «шахсий кабинет» деган сўзлардан кейин «ёки «Ишончли ҳамкор» ААТ» деган сўзлар билан тўлдирилсин.