Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон
қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 1-банднинг
биринчи хатбошисидан «тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2.
3-банддаги «алоқа каналлари» деган сўзлар «солиқ тўловчининг шахсий кабинети» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда онлайн режимда электрон кўринишда жўнатади:».
4.
5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.