toggle_night_mode
Ҳужжат 01.11.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
буйруғи
«Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3067-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 6 сентябрдаги Б-55-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3067, 2018 йил 7 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/3067/1854-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2022 йил 1 ноябрдан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 октябрь,
45-В-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 12 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2022 йил 12 октябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2022 й., 10/22/3067-1/0945-сон)